Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан Қозонга учган самолётида двигатель ишдан чиққани ҳақида хабарлар тарқалганди. Авиакомпания ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, 7 январь куни 7 январь куни HY9649/9650 Тошкент—Қозон—Тошкент йўналишида парвоз қилаётган Airbus А320 самолётининг битта двигатели ишдан чиққан. Самолёт муваффақиятли тарзда носоз двигатель билан Қозон аэропортига қўнган.
Бортда 173 нафар йўловчи (158 нафар катта ёшдаги, 13 нафар ўсмир ва 2 нафар чақалоқ) бўлган ва қўниш жараёнида уларнинг ҳеч бири зарар кўрмаган.
Юзага келган муаммони бартараф этиш учун Boeing767 самолётида HY8649/8650 қўшимча рейс ташкил этилган. Қозон—Тошкент қайтиш рейсида 166 нафар йўловчи манзилга етказилган.
Ҳозирда самолёт двигателининг ишдан чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
«Uzbekistan Airways йўловчилар хавфсизлиги биринчи ўринда эканлигини эслатиб ўтади. Йўловчилар ва кутиб олувчиларга етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади авиакомпания хабарида.
Изоҳ (0)