Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 9—11 январь кунлари ёғингарчилик кузатилади, шамол тезлиги 15—20 метр/секундгача кучаяди.
Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво шароитида пойтахт ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин.
«Сизлардан эҳтиёт чораларига риоя қилишингизни, транспорт воситангизни дарахтлар ва темир қурилмалар тагига қўймаслигингизни, эшик ва деразаларни мустаҳкам ёпишингизни, ёш болаларни қаровсиз кўчага чиқармаслигингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир: ССВ Ўзбекистонда аномал совуқ кунлари соғлиқни асраш учун бир неча тавсиялар берди
Изоҳ (0)