Лионель Месси «ПСЖ» билан шартномани узайтиришга яқин.
Marca нашрининг хабар беришича, аргентиналик футболчи парижликлар билан амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтиради.
35 ёшли ҳужумчининг таътили ўз ниҳоясига етган ва у Парижга қайтмоқда. Агарда фавқулотда воқеалар юз бермаса, янги шартнома борасида ушбу ҳафтада маълум қилинади.
Месси яна топ-даражада ўйин намойиш этишни хоҳлаётгани учун шартномани узайтирмоқда.
Лео жорий мавсум Лига 1 да 13 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)