• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Қизларини бўлажак қиролича ва миллионер хоним қилиб тарбиялаган собиқ стюардесса — Керол Миддлтон ҳикояси (фото)

    2021 йилда Кейт Миддлтон ва шаҳзода Уильямнинг турмуш қурганига 10 йил тўлди. Бу вақт мобайнида улар дунёнинг энг машҳур жуфтлигига айланишди, лекин жамоатчилик қизининг шу даражага етишига сабабчи бўлган Кейтнинг онаси — Керол Миддлтон ҳақида кўп нарса билмайди. Буюк эркакларнинг орқасида буюк аёллар туради, деган гап ҳам бежизга айтилмаган. Буни нафақат эркаклар, балки аёллар ҳақида ҳам айтиш мумкин, чунки кўпчилик қизлар онасининг маслаҳати ва тарбияси туфайли ҳаётда муваффақият қозонади.

    Кончининг невараси

    Фото: AFP

    Керол Голдсмит 1955 йилда Лондонда туғилган. Отаси қурувчи, онаси тушгача заргарлик дўконида, тушдан кейин фабрикада ишларди. Керолнинг ота-бобоси кончи бўлган, шунинг учун ҳам уларнинг оиласи ўзига тўқ эмас эди: Керолнинг сўзларига кўра, ота-онаси кун кечириш ва болаларга яхши шароит яратиш учун қаттиқ меҳнат қилган.

    Қиз 16 ёшида мактабни ташлайди, лекин тез орада ўқишини яна давом эттиради. У ўқитувчи бўлишни орзу қиларди, лекин ота-онасининг қизини коллежда ўқитишга қурби етмасди, шунинг учун Керол котиба бўлиб ишлай бошлади. Кейинчалик у British Airways компаниясига ишга ўтди ва стюардесса бўлди. Бу ерда у аристократлар оиласидан бўлган диспетчер Майкл Миддлтон билан танишиб қолди. 1980 йилда севишганлар турмуш қуришди ва кичкина уй сотиб олишди. 2 йил ўтгач, уларнинг тўнғич қизи Кейт, кейинчалик эса яна бир қизи Филиппа ва ўғли Жеймс туғилди. Бу орада улар Иорданияда ҳам 2 йил яшади — Майкл Миддлтон у ерга иш юзасидан юборилади, кейинчалик яна Англияга қайтиб келишади.

     Тадбиркор аёл

    Керол Миддлтон турмуш ўртоғи Майкл билан

    Керол Миддлтон турмуш ўртоғи Майкл билан
    Фото: AFP

    Иорданиядан қайтганидан кўп ўтмай, Керол оиланинг моддий аҳволини яхшилашни, шунингдек, ўзини нафақат она, балки ишбилармон аёл сифатида ҳам кўришни хоҳлади. Бир куни Керол қизининг туғилган кунини нишонламоқчи бўлади ва болалар байрамини ташкиллаштирмоқчи бўлган ота-оналар учун бизнесда деярли ҳеч қандай таклиф йўқлигини тушуниб қолади. Шундай қилиб, ажойиб ғоя пайдо бўлди: шарлардан тортиб, чиройли дастурхон ва нафис безакларгача бўлган ҳамма нарсани тайёрлайдиган ва сотадиган оилавий компанияга асос солинди.

    Миддлтон хоним ўз бизнесини нолдан бошлади, харидорлар эътиборини жалб қилиш учун минглаб реклама варақаларини тарқатди. Икки йилдан сўнг эри ҳам British Airways компаниясидаги ишини ташлаб, хотинига ёрдам бера бошлади. Бизнес тезда кўтарилиб, яхшигина даромад келтира бошлади. Бугунги кунда уларга тегишли бўлган Party Pieces компаниясининг қиймати, тахминан, 40 миллион долларни ташкил этади. Керол ҳали ҳам компания ишларида фаол иштирок этмоқда: «Мен ҳозир ҳам ишлайман, омборимизга боришни ва буюртмаларимиз қаерга кетаётганини кўришни яхши кўраман».

    Ғамхўр она

    Бўлажак қиролича, миллионернинг рафиқаси ва уларнинг онаси

    Бўлажак қиролича, миллионернинг рафиқаси ва уларнинг онаси
    Фото: AFP

    Муваффақиятли бизнес сабабли, шунингдек, Керолнинг эри — Майклга бувисидан пул мерос бўлиб қолганидан сўнг, оиланинг моддий аҳволи анча яхшиланди. Кейинчалик Миддлтонлар фарзандларига сифатли таълим беришга қурби етишини тушуниб, уларни Англиядаги энг яхши хусусий мактабларга юборишди. Айтиш керакки, таълимга тикилган инвестиция беҳуда кетмади — Керол ва Майклнинг уч фарзанди ҳам ҳаётда муваффақият қозонганлардан.

    Кейт Миддлтон

    Фото: East News

    Тўнғич қизи — Кейт Миддлтон Marlboro коллежида ўқиди, у ўқишдан ташқари хоккей ўйнашни ҳам яхши кўрарди. Коллежни тугатгач, дарҳол университетга ҳужжат топширмади: бир йил ўқишдан танаффус қилишни хоҳлади. Бу вақт ичида у Италия ва Чилига борди ва хайрия ташкилотининг дастурида қатнашди. Сўнгра Кейт нуфузли Сент-Эндрюс университетига ўқишга кирди. У ерда эса шаҳзода Уильям билан танишиб қолди.

    2004 йилда ёшлар чанғи учишга чиқишганда бирга суратга тушишди: уларнинг муносабатлари биринчи марта матбуотда эълон қилинди. Университетни тугатгандан сўнг Кейт Jigsaw кийимлар дўкони тармоғининг савдо бўлимида ишлай бошлади. Айнан шу пайтда ёшлар ўртасида келиб чиққан жанжал туфайли улар бир мунча вақтга ажралишди. Аммо ҳаммаси яхшилик билан якунланди — 2010 йилда шаҳзода Уильямнинг Кейт Миддлтон билан унаштируви эълон қилинди ва 2011 йил 29 апрелда эса узоқ кутилган тўй бўлиб ўтди. Бугунги кунда Кейт уч нафар фарзандини тарбиялаяпти ва ҳақли равишда Буюк Британиянинг севимли маликаси ҳисобланади.

    Пиппа Миддлтон (Мэттьюз)

    Фото: East News

    Филиппа ёки уни кўпроқ Пиппа деб аташади, Эдинбург университетида таҳсил олган бўлиб, инглиз адабиёти бўйича дипломга эга. Кейинчалик у компанияларда жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис бўлиб ишлади ва турли тадбирларни ташкил этишда иштирок этди. Шунингдек, у иккита китоб ёзган, Vanity Fair журнали ва Sunday Telegraph газетасининг муаллифи ҳам бўлган.

    2017 йилда қиз собиқ пойгачи ва омадли тадбиркор Жеймс Мэттьюзга турмушга чиқди. Ҳозирда жуфтлик ўғли Артур ва қизи Грэйсни тарбияламоқда.

    Жеймс Миддлтон

    Фото: East News

    Керолнинг кенжа фарзанди Жеймс ҳам Эдинбург университетига ўқишга кирди, лекин биринчи курсдан кейин университетни ташлаб, ўз бизнесини бошлади. У онасининг пазандалик ҳақидаги болалик хотираларидан илҳомланиб, оригинал торт тайёрлаш бўйича компания ташкил қилди. Қизиғи шундаки, у торт пиширишни уйидаги ошхонадан бошлаган. Тез орада Жеймс «Йилнинг энг ёш тадбиркори» мукофотига сазовор бўлди. Яқинда Жеймс янги лойиҳа — итлар учун органик озуқа ишлаб чиқарувчи компанияни ишга туширди. Шахсий ҳаётда ҳам омадли деса бўлади: у франциялик молиявий таҳлилчи Ализе Твенга унаштирилган.

    Бўлажак қиролнинг доно қайнонаси

    Фото: Getty Images

    Уильям 2007 йилда Кейт билан гаплашмай қўйганида, онаси қизига энг яхши маслаҳатни берди: «Бунақа йиғлаб, уйда ўтирма. Яхшиси, ўзингга қара, тунги клубларга бор, унга қандай қизни қўлдан чиқарганини кўрсатиб қўй». У, шунингдек, Кейтга ўзини тутишни ва дили қанчалик қаттиқ оғриганини Уильямга сездирмасликни тайинлади. Онасининг бу маслаҳатлари бекорга кетмади: Уэльс шаҳзодаси Кейтни Сейшел оролларига олиб бориб, «у ягона», эканини айтди ва келажакда унга уйланишга ваъда берди. Кейт ҳам ўз навбатида, у бунга тўлиқ тайёр бўлгунча кутишга рози бўлди.

    Бироқ журналистларнинг сўзларига кўра, Керол қизининг бармоғида ҳали ҳам никоҳ узуги йўқлигидан асабийлашган, чунки Кейт ва Уильям бир неча йилдан бери учрашишарди. У бир марта Рождество арафасида меҳмонга келган Уильямни четга олиб, келажакда нима қилмоқчилиги ҳақида сўраган. Шунда шаҳзода бўлажак қайнонасини тез орада унаштирув ва никоҳ тўйи бўлишига ишонтирган.

    Фото: East News

    ОАВнинг таъкидлашича, Уильям Кейтни севиб қолишининг сабабларидан бири — унинг оиласи ва ота-онаси, укаси ва синглиси билан ҳавас қиларли муносабатлари бўлган. Унга бўлажак рафиқаси дўстона ва аҳил оилада тарбиялангани ёққан.

    Вақт ўтиши билан у ҳам бу оиланинг бир қисмига айланди — шаҳзода қайнона ва қайнотаси билан яхши муносабат ўрната олди. Айтишларича, Уильям уларникига келиб юрганида, диванда Миддлтон хонимнинг тиззасига бош қўйган ҳолда соатлаб жаноб Миддлтон билан суҳбатлашган. Яқинда The Sun нашрининг хабар беришича, Уильям қайнонасини «иккинчи она» деб ҳисоблайди. Журналистлар, шунингдек, Керолнинг қизи ва куёвига «катта таъсир» ўтказа олишини ҳам таъкидлайди. Валиаҳд шаҳзоданинг рафиқаси бўлганидан кейин ҳам Кейт онаси билан яқин муносабатни йўқотмаган ва ҳалигача ундан маслаҳат олиб туради. Керолни ҳар доим болаларига ёрдам беришга тайёр, уларни қўллаб-қувватловчи тиргак деб аташ мумкин.

    Севимли буви ва ажойиб аёл

    Фото: Getty Images

    Керолнинг меҳри ҳаммага етади — болаларига ҳам, беш нафар неварасига ҳам. Айтишларича, у «жуда меҳрибон буви», шаҳзода Жорж — Кейт ва Уильямнинг биринчи фарзанди — Керолга, айниқса, жуда ўрганиб қолган. Болалигида бувиси уни тез-тез ўрмонга ёки пляжга сайр қилиш учун олиб борарди. Бундан ташқари, Керол уни Норфолкдаги болалар боғчасига ҳам ўзи олиб борган. Жорж, укаси ва синглисининг тарбиясида ҳам унинг алоҳида ўрни бор. Керол ўзини жуда фаол буви деб таърифлайди: «Мен тепаликлардан югуришни, дарахтларга чиқишни ва ўйин майдончасидаги туннел бўйлаб эмаклашни хоҳлайман. Баъзида шундай қиламан ҳам. Биз биргаликда овқат пиширамиз, рақсга тушамиз, велосипед минамиз».

    Фото: East News

    Керол нафақат набиралари учун, балки иши учун ҳам вақт топа олади: «Мен диванда ястаниб ётадиганлардан эмасман. Менда катта энергия бор ва ишимдан завқланаман. Мен жуда кўп меҳнат қилган ота-онамга қараб ибрат олганман».

    Буви бўлишига қарамай, Керол ҳозирда ҳам ажойиб кўринишга эга. Бир пайтлар дизайнер Карл Лагерфелд у ҳақида шундай деганди: «Керолни жуда жозибали аёл деб ҳисоблайман. Менимча, у иккала қизидан ҳам мафтункорроқ». Чиндан ҳам бу борада баҳслашиб бўлмайди.

    Мавзуга доир: 

    • Кейт Миддлтоннинг малика Диана услубидан илҳомланиб яратган образлари (фото)
    • Кейт Миддлтон ва шаҳзода Уильям кўчишни режалаштирмоқда: улар қироличага яқин яшашни хоҳлайди
    • Қироллик оиласи ҳаётининг ўзига хос афзалликлари
    • Тиш чўткасида соч текислаш, уй ниқоби: Қироллик оиласидан гўзаллик сирлари (фото)
    • Қироллик оиласининг болалари риоя қилиши керак бўлган ғайриоддий 12 та қоида

    03.01.2023, 20:58   Изоҳ (0)   22804
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Эсмералда» Шоҳида Узоқованинг овози билан «гапирганига» 20 йил тўлди. Ўтган вақт ичида сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    03.01.2023, 20:49

    Тан соқчисининг пичоқланишидан тортиб тегажоғликкача: тўйларда ўзбекистонлик хонандалар дуч келадиган аянчли ва кулгили ҳолатлар

    03.01.2023, 18:58

    Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    03.01.2023, 16:02

    McDonald’s’да идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда. Мусофирликни бошдан кечирган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    03.01.2023, 15:00

    Севги ёш танламайди: Ўзбек шоу-бизнесидаги ёши орасида катта фарқ бўлган машҳур жуфтликлар (фото)

    03.01.2023, 13:57

    «Қизил олма», «Эсингдами сени?», «Ишонма» ва ўзбек эстрадасидаги 20-30 йилдан буён «яшаётган» бошқа қўшиқлар (видео)

    03.01.2023, 12:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.