Наманганда мамлакатда бошланган маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлиги тизимидаги тузилмалар, улардаги мавжуд штат бирликлари ва иш фаолияти танқидий таҳлил қилинмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақовнинг 2022 йил 29 декабрь кунги қарорига асосан ҳокимлик ҳузуридаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган 10 дан ортиқ ташкилот фаолияти тугатилиши белгиланди.
Улар қаторида «Ахсикент» жамғармаси, вилоят салоҳиятини тарғиб этиш медиа департаменти, Наманган шаҳридаги тарихий обидаларни сақлаш дирекцияси, Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш жамғармаси, Hyundai Motors Namangan қўшма корхонаси, Нанай қишлоғини экотуризм марказига айлантириш дирекцияси, Инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази ва бошқа ташкилотлар бор.
Вилоят ҳокимлиги мутасаддиларининг маълум қилишича, ушбу ташкилот ва муассасалар бўйича махсус комиссия тузилиб, 2023 йил январь ойидан бошлаб уларни тугатиш чоралари кўрилади.
Мавзуга доир: