Жиззахда бир-бири билан уришаётган икки илон тасвирга олинди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, Нурота давлат қўриқхонасида сариқ илонлар суратга олинди. Сариқ илонлар оёқлари бўлмаса ҳам калтакесак ҳисобланади. Дунёда уларнинг уч тури мавжуд. Ўзбекистон ҳудудида бир тури учрайди.
Олдинги оёқлари умуман йўқ. Орқа оёқларини ўрнига қорин остида дунгчалар бор. Эркакларининг олишуви табиатда тез-тез учраб туради. Урғочилари 10-14-тагача тухум қўяди.
Ушбу видео ва фотосуратлар Нурота давлат қўриқхонаси нозирлари Ғиёс Шакаров ва Шуҳрат Мусаевлар тамонидан олинган.
Изоҳ (0)