Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 26 декабрь куни фуқаро дорихона сотувчисини калтаклаганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Таъкидланишича, 26 декабрь куни фуқаро М.У. Гулистон шаҳридаги дорихонада ишлаётган вақтда ўзига нотаниш бўлган маст ҳолатга келиб, уни сўкиб, тан жароҳати етказгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу ҳолатни содир этган шахслар аниқланиб, фуқаро Д.I. яқинда фарзандли бўлгани сабабли ўзининг ўртоқлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган вақтда турмуш ўртоғи унга қўнғироқ қилиб, аёллар дорисини олиб келишини сўраган.
Шундан сўнг Д.I. дорихонага бориб, дўстларидан тортиниб, сотувчидан яқинроқ келишни талаб қилган. Натижада видеолавҳадаги ҳолат содир бўлган. Фуқаро сотувчидан ҳеч қанақа ноқонуний дори сўрамаган.
Шунингдек, видеодаги Lacetti эса ушбу ҳолатга алоқаси бўлмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда. Суриштирувлар натижасига кўра, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилади.
“Қилган ишимдан пушаймонман. Мени кўриб турганларга айтардим, ичкилик таъсирида юриш нотўғри иш, ҳеч кимга маслаҳат бермайман. Ҳамма айб менда. Кечиринглар, бундан кейин бундай ҳолатлар такрорланмайди”, — дейди Д.I.
Мавзуга доир: Фарғонадаги мактабда ўқувчининг яқинлари ўқитувчиларни калтаклади
Изоҳ (0)