Амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетган Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича «Пулково» халқаро аэропортида уни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
26 декабрь куни давлат раҳбари МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Изоҳ (0)