Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон футболчи Криштиану Роналду ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менга келган маълумотларга кўра, Роналду Саудия Арабистони клубига ўтади», — дейди Туркия раҳбари.
Шунингдек, Эрдўғондан Аргентинанинг Қатардаги муваффақиятидан кейин Месси ҳақида фикри ўзгаргани ёки йўқлиги ҳақида сўрашди. Аввалроқ президент Роналду ва Мессини солиштирганда Криштиануни маъқул кўришини айтганди.
«Ҳозир уларни солиштириш бизга эмас. Албатта, Роналдуни четлатишди. Афсуски, унга сиёсий санкция қўллашди. Уни ҳисобдан чиқаришди.
Бу даражадаги футболчини иккинчи бўлимда 15 дақиқада ёки ярим соатга тушириб, унинг руҳиятини синдиришди ва бор энергиясини йўқ қилишди. Роналду фаластинликларни қўллаб-қувватловчилардан эди», — дейди Эрдўғон.
Изоҳ (0)