«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси яқин орада Париж клубини тарк этмоқчи эмас.
Аргентиналик футболчининг отаси ва агенти Хорхе Месси «ПСЖ» президенти Носсир ал-Ҳелайфи ҳамда директори Луиш Кампуш билан тўрт ой мобайнида музокара олиб борган. Шундан кейин Лео Парижда қолишга қарор қилган, дея хабар қилмоқда журналист Гильем Балаге.
Айни вақтда Мессининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси «2+1» кўринишига эга. Париж жамоаси унга ёзда кучга кирадиган «1+1» кўринишидаги битим таклиф қиляпти. Томонлар муддатдан тортиб, маошгача барчасини келишиб қўйган.
Қайд этилишича, ҳужумчига «Барселона»дан ҳеч қандай таклиф келиб тушмаган. Месси ва унинг оиласи Парижда ўзини бахтли ҳис қилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)