«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Бразилия терма жамоаси бошқарувига ўтиши мумкин
Roma Press нашрининг хабарига кўра, нафақат Португалия терма жамоаси вакиллари, балки бразилияликлар билан ҳам «Рома» мураббийи билан боғланган.
Бразилия футбол конфедерацияси (CFB) вакиллари Моуриньонинг атрофидагилар билан боғланиб, у билан музокара олиб бориш учун воситачи юборишни режалаштирмоқда. Воситачига Жозени Бразилия терма жамоасини бошқаришга кўндириш вазифаси юкланади.
Бразилияликлар 59 ёшли мутахассиснинг жавобини январь ойи охирига қадар кутишга тайёр.
Изоҳ (0)