«Интер» дарвозабони Андре Онана Камерун терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақида футболчининг ўзи Twitter саҳифасида маълум қилди.
26 ёшли посбон Камеруннинг ЖЧ—2022 қайдномасидан жой олганди ва битта ўйиндан сўнг терма жамоа базасини тарк этганди. Онана ва бош мураббий Ригобер Сонг ўртасида можаро келиб чиққани ва шу сабаб дарвозабон Қатарни тарк этгани хабар қилинганди.
«Терма жамоани энди 27 миллион камерунлик сингари мухлис сифатида қўллаб-қувватлайман. Менга ишонган одамларга фақатгина миннатдорчилик билдира оламан», — деб ёзди Андре.
Онана Камерун терма жамоасида 34 та ўйин ўтказган.
Изоҳ (0)