Uzbekistan Airports матбуот хизмати Тошкент халқаро аэропортига 21 декабрдан бошлаб Шукуржон Ғоипов раҳбар этиб тайинланганини эълон қилди.
Қайд этилишича, акциядорлик жамияти бошқаруви қарори билан аэропорт директори лавозимини тарк этган Мирзоҳид Турсунов ўрнига Тошкент халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шукуржон Ғоипов Ўзбекистон Миллий университетининг сиёсатшунослик факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тошкент аэропортида ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимида муҳандис сифатида бошлаган. 2018 йилдан ҳозиргача «Тошкент-1» ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airports АЖ республиканинг 11 та халқаро аэропорти бошқарувини амалга оширувчи компания ҳисобланади.
Мавзуга доир: Урганч халқаро аэропортига янги директор тайинланди
Изоҳ (0)