Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтди.
Изоҳ (0)