Эронга алоқадор хакерлик гуруҳлари Исроилдаги ҳар қандай хавфсизлик камерасига, жумладан, энг махфий жойлардаги камераларни бошқара олади. Бу ҳақда Israel National News хабар берди.
Ўтган ой Қуддусга кираверишда ва пойтахтдаги Рамот чорраҳасида иккита бомба портлаганидан бир неча соат ўтиб, ҳодиса акс этган кадрлар Эронга алоқадор Мосес Стафф хакерлар гуруҳи томонидан эълон қилинган. Бу Эрон хакерларининг Исроил хавфсизлик камераларидаги тасвирларни сиздириши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.
Мамлакат хавфсизлик хизмати Эрон хакерлари томонидан камерага бузиб кирилгани ҳақидаги маълумотга эга бўлган, бироқ бунга қарши чора кўрмаган. Мосес Стафф, шунингдек, Исроилдаги транспорт ва бир нечта осмонўпар биноларнинг лойиҳаларини сиздирган, Исроил собиқ разведка бошлиғининг электрон почтасига бузиб кирган. Мутахассислар бундай ҳужум Исроилнинг хавфсизлигига путур етказиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)