• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Филиппинда 4 минг одам ўлимига сабаб бўлган паром тўқнашуви, Гитлернинг қамоқдан озод этилиши ва Панамага бостириб кирган АҚШ ҳарбийлари. Кун хронологиясида 20 декабрь

    20 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Филиппинда 4 мингдан ортиқ инсон умрига зомин бўлган паром тўқнашуви, Гитлернинг қамоқдан озод этилиши ҳамда Панамага бостириб кирган АҚШ ҳарбийларига оид фактлар ўрин олган.

    Филиппинда 4 минг инсон умрига зомин бўлган паром тўқнашуви

    1987 йил 20 декабрь куни Филиппинга тегишли «Доня Пас» паромининг «Вектор» танкери билан тўқнашуви оқибатида 4 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлганди.

    Фото: AP Photo

    «Доня Пас» пароми Япония компанияси томонидан қурилган ва 1963 йилда сувга туширилган эди. Кеманинг узунлиги 93 метрни ташкил этиб, у 1518 нафар йўловчига мўлжалланган. У вақтда паром «Химеюри Мару» деб номланган ва япон сувларида ҳаракат қилган, аммо 1975 йилда уни йўловчи ташиш билан шуғулланувчи Филиппин компанияси сотиб олган.

    1979 йили Маниладан Себуга йўл олган паромда ёнғин чиққан. 1164 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси қутқарилган бўлса-да, кемага жиддий шикаст етган ва таъмирталаб аҳволга келиб қолган. 1981 йилда таъмирлаш ишларидан кейин у яна йўловчи ташишни давом эттирган — бу сафар «Доня Пас» номи остида.

    1987 йил 20 декабрь куни паром Манила—Катбалоган—Таклобан йўналишида ҳафтасига икки марта ҳаракатланган. Эрта тонгда «Доня Пас» Таклобандан Катбалоган томон сузган, кечки соат 22:30 ларга бориб паром Таблас кўрфазидан сузиб ўтаётганида денгиз нотинч эди.

    Йўловчиларнинг аксарияти уйқуга кетган пайтда «Доня Пас» Батаандан Масбат томон кетаётган «Вектор» танкер билан тўқнашган. Унинг бортида 1050 метр куб бензин ва бошқа нефть маҳсулотлари бўлган, тўқнашувда эса улар тўкилиб, ёнғин келиб чиққан.

    «Доня Пас» бортида қутқарув нимчалари бўлса-да, улар қулф остида сақланган. Жамоа ҳам, йўловчилар ҳам ваҳимага тушиб қолган. Омон қолиш илинжида одамлар ёнилғи тўкилган сувга сакрашга мажбур бўлган.

    Фото: AP Photo

    «На матрослар ва на офицерлар содир бўлаётган воқеага чора кўрган. Ҳамма қутқарув нималари ва қайиқларини талаб қиларди, аммо улар йўқ эди. Нимчалар сақланган шкафларга қулф осилган, унинг калитини эса топиб бўлмасди. Қайиқлар сувга ҳеч қандай тайёргарликсиз, шундай ташланган. Ваҳима, тартибсизлик ҳукмрон эди», — дейди омон қолган йўловчилардан бири Пакито Осабел.

    Орадан икки соат ўтгач, паром чўкиб кетган. Яна икки соатдан кейин «Вектор» ҳам сувга ғарқ бўлган. Ҳукумат расмийларига содир бўлган ҳалокат тўғрисидаги маълумот 8 соатдан кейин етиб борган. «Доня Пас»нинг фақат 24 нафар йўловчи ва «Вектор» экипажининг икки аъзоси омон қолган. Уларнинг деярли барчаси куйишдан жароҳат олган. Шунингдек, акулалар томонидан ғажилган 300 га яқин жасад кейинги кунлар давомида қирғоққа чиқиб қолган. Қолган минглаб қурбонларнинг жасадлари эса топилмаган.

    Кейинроқ тергов давомида аниқланишича, тўқнашув иккала кема жамоасининг масъулиятсизлиги оқибатида келиб чиққан. На «Доня Пас» ва на «Вектор»даги навиация қурилмалари текширилмаган, танкернинг денгиз ташувларини амалга ошириш учун умуман лицензияси ҳам бўлмаган. Тўқнашув аввалида «Доня Пас»нинг капитан кўпригида жамоанинг бир аъзоси қолган, қолганлар эса пиво ичиш ва телевизор кўришга кетганди.

    Ёнғин бошланганида уларнинг ҳеч бири оловни ўчиришга ёки йўловчиларни қутқаришга ҳаракат қилмаган. Афтидан кемада радиостанция ишламаган — уларнинг ҳеч бири СОС сигналини бермаган.

    Паромга эгалик қилган Sulpicio Lines компаниясининг маълум қилишича, кема портида 1553 киши бўлган — 1493 нафар йўловчи ва 60 нафар экипаж аъзоси. Аммо ҳақиқий рақамлар кутилгандан анча кўп чиққан. Компаниянинг аноним манбаларига кўра, кема бортида расмий рўйхатларга киритилмаган йўловчилар бўлган. Омон қолганларнинг айтишича, паромда одам шу қадар кўп бўлганидан улар палуба ва коридорларга жойлашган. Филиппин Вакиллар палатаси депутати Рауль Дазанинг таъкидлашича, паромда расмий келтирилган рақамлардан ташқари яна камида 2 минг киши бўлган.

    Тергов билан шуғулланган комиссия 1999 йилда якуний рақамларни эълон қилган: паром бортида 4341 киши бор эди. Фожиа жами 4386 кишининг умрига зомин бўлиб, тинчлик вақтидаги энг даҳшатли ҳалокатга айланган.

    Sulpicio Lines вакиллари ҳалок бўлганларнинг оиласига 20 минг Филиппин песосидан ваъда қилган. Оилалар компенсацияни 2017 йил мартга келибгина олган.

    Қамоқдан озод этилган Гитлер

    1924 йил 20 декабрь куни Ландсберг шаҳри қамоқхонасидан Адолф Гитлер озод этилганди. Тўққиз ой давомида қамоқда сақланган вақтида фюрер ўз ёрдамчиси Эмир Моррисга китоби мазмунини айтиб турган, у эса оққа кўчирилган. Кейинчалик мазкур китоб «Майн кампф» номини олиб, Учинчи рейх фуқароларининг асосий китобига айланган.

    Фото: Wikipedia

    1924 йил февраль—март ойларида омадсиз якунланган «Пиво исёни»дан кейин Адолф Гитлер омадсиз давлат тўнтаришининг қолган раҳбарияти билан бирга суд қилинган. Бўлажак фюрер давлатга хиёнатда айбланган ва беш йилга озодликдан маҳрум этилган, бироқ тўққиз ойдан кейин у муддатидан олдин озодликка чиқарилган.

    Ландсберг қамоқхонаси раҳбарияти Миллий-социалистик немис ишчилар партияси (MSNИП) тарафдори бўлган, шу боис Адолф Гитлер ва партиянинг бошқа аъзолари тўққиз ой давомида қамоқда анча қулай ҳаёт кечирган. Хусусан, иккита камера Гитлернинг ихтиёрида бўлган, улардан бири ётоқхонага айлантирилган, биттасида меҳмон кутилган. Маҳбуснинг овқатланиш рациони ҳам жойида бўлган: унга ташқаридан мевалар, дудланган гўшт, колбаса ва ҳатто торт ва конфетлар етказиб турилган.

    Гитлернинг Ландсбергдаги қамоқхонада сақланиши нафақат қулай, балки самара ҳам келтирган. Гитлернинг олдига бошқалардан кўра кўпроқ дўсти ва қўриқчиси Эмиль Морис кириб турган — у ҳам исённинг бошқа иштирокчилари каби жазо муддатини ўтарди. Гитлер унга китобини ёздирган ва натижада «Майн кампф» («Менинг курашим») китоби пайдо бўлган. Унда бўлажак фюрер болалигини тасвирлаган, сиёсий қарашлари қандай шаклланганини тушунтирган. Китобда асосий мавзу «яҳудийлар хавфи» ғоясига қаратилганди. Адолф Гитлернинг фикрича, немис халқининг барча фалокатларига, жумладан, Германия империяси ва Австра-Венгриянинг Биринчи жаҳон урушидаги мағлубиятига ҳам айнан яҳудийлар айбдор.

    Фото: Wikipedia

    «Майн кампф»нинг биринчи нашри 1925 йилда чоп этилган. Бир йилдан кейин миллий-социалистик ҳаракат ва Гитлер тасаввур қилган Германия келажагига боғлиқ иккинчи қисми қўшилган. 1933 йилга қадар китоб яхши сотилмаган, аммо нацистларнинг Германияда ҳукумат тепасига келиши ортида китобнинг тиражи йилига бир неча юз минг нусхага чиқиб кетган.

    Гап бунда Гитлер ёки MSNИПга бўлган қизиқиш ортганидан эмасди, балки китоб кўплаб фуқароларга ўқиш мажбурий бўлган адабиёт сифатида бепул тарқатилган. Масалан, партия аъзолари ёки оила қураётган ёшларга. Шу билан бирга, айрим немис оилалари хавфсизлик нуқтаи назаридан уни фюрернинг портрети ёнида, кўзга ташланадиган жойда сақлашни маъқул кўрган.

    Ёш оилаларга «Майн Кампф» топширилмоқда, 1936 йил

    Ёш оилаларга «Майн Кампф» топширилмоқда, 1936 йил
    Фото: Wikipedia

    Иккинчи жаҳон уруши ва Адолф Гитлернинг ўлимидан кейин китобга эгалик ҳудуди Бавария ҳукуматига ўтган, чунки фюрер расман Мюнхенда рўйхатдан ўтганди. Китобни чоп этиш билан шуғулланган партиянинг марказий нашриёти ҳам айнан шу шаҳарда жойлашганди. Тўғридан-тўғри тақиқ йўқлигига қарамай, у 70 йил давомида чоп этилмаган. 2016 йилга келибгина муаллифлик ҳуқуқи муддати якунлангач, Мюнхен Замонавий тарих институти ходимлари «Майн кампф»ни қайта нашрдан чиқарган. Муаллиф матнидан ташқари янги нашрда Гитлер томонидан илгари сурилган тезисларни йўққа чиқарувчи танқидий изоҳлар ҳам келтирилган.

    Панамага бостириб кирган АҚШ ҳарбийлари

    1989 йил 20 декабрь куни АҚШ қўшинлари Just Cause операциясини бошлаб, Панамага бостириб кирганди. Экспертларнинг фикрича, ушбу можаро давомида америкаликлар биринчи марта «демократияни тиклаш» борасидаги ўз агрессиясини асослаган. Қўшма Штатлар ушбу давлатни ўз таъсир доирасидан чиқариб юбора олмасди, чунки унинг ҳудудидан стратегик муҳим транспорт артерияси — Панама канали ўтган.

    Фото: AFP

    20 декабрь куни АҚШ қуролли кучлари Панама ҳудудига кенг кўламли ҳужумларни бошлаган. Вашингтон расман ушбу операцияни Панама канали ҳудудидаги Америка фуқароларини ҳимоя қилиш, шунингдек, «демократияни тиклаш» дея оқлаган. «1989 йилги воқеалар мақсадини тушуниш учун америкаликларнинг ўзи уни Панама каналини қуриш учун уни Колумбиядан ажратиб олганини эслаш кифоя», — деганди АҚШ ва Канада Ҳарбий-сиёсий тадқиқот маркази раҳбари Владимир Батюк.

    Панама каналини қуриш билан 1879 йилда Сувайш канали устида ишлаган Фердинанд де Лессепс шуғулланган. Аммо у иш кўламини тўғри баҳолай олмаган ва охир-оқибат банкрот бўлган. 1902 йилда француз консессияси канал қурилишини Қўшма Штатларда сотиб олган. Аммо ўша вақтда замонавий Панама ҳудуди таркибига кирган Колумбия сенати АҚШ учун фойдали битимни ратификация қилишдан бош тортган.

    Мануэль Норега

    Мануэль Норега
    Фото: AFP

    1987 йилда Панама АҚШга Қўшма Штатлар мамлакатнинг ички ишларига аралашойтгани юзасидан норозилик нотасини юборган. Шундан кейин Вашингтон Панамага иқтисодий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатган, АҚШ Адлия вазирлиги эса «Panama Che Gevarasi» ҳисобланган Мануэль Нореганинг гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа жиноятларга алоқадорлиги масаласини кўтарган.

    Орадан икки йил ўтгач Панамада президент ва парламент сайловлари ўтказилган. Ғарбда янги президент сифатида кўпроқ овоз тўплаган Гилермо Эндаруни тан олиш талаб қилинган. Аммо Норега сайловлардаги қатор қонунбузарликлар ва хорижликларнинг аралашуви сабаб унинг натижаларини тан олмаган. Муҳандис Франсиско Родригес мамлакатнинг вақтинча президентига айланган.

    Шу йилнинг 3 октябрь куни Панамада омадсиз ҳарбий тўнтариш рўй берган. Фитначиларнинг катта қисми ҳалок бўлган ёки ҳибсга олинган, икки нафари Америка ҳарбий базаси ҳудудига беркинган. Тўнтаришга тайёргарликни яшириш айблови бўйича Гилермо Эндара қўлга олинган АҚШ Панама ҳукуматининг ҳаракатларини қоралаб, уни демократик йўлдан юрмасликда айблаган.

    Америка ҳарбийлари Панамада

    Америка ҳарбийлари Панамада
    Фото: AFP

    Параллел равишда расмий Вашингтон Панама ҳудудига ҳарбий босқинни бошлаган. 15 декабрь куни Норега мамлакат АҚШ билан уруш ҳолатида эканини маълум қилган. Эртаси куни панамалик аскарлар АҚШ денгиз пиёдалари лейтенанти Роберт Пасни отиб ташлаган, бир неча америкалик калтакланган. 20 декабрда америкаликлар Норегани ағдариш бўйича ҳарбий опресатияни бошлаган.

    АҚШнинг Панамага бостириб кириш режаси

    АҚШнинг Панамага бостириб кириш режаси
    Фото: AFP

    АҚШ авиацияси Панама шаҳарларига зарбаларни амалга оширган, шунингдек, аэропортларга шахсий таркиб ва техникаларини ташлаган. Панама телевидение ва радиоси блокланган. Гилермо Эндара АҚШ ҳарбий базасида президент сифатида қасамёд қилган.

    21 декабрь куни америкалик ҳарбийлар Панама Бош штаби биносини эгаллаган. Нореганинг ўзи эса 1990 йилда ҳибсга олинган ва АҚШга юборилган. 1992 йилда у гиёҳванд моддалар савдоси ва товламачилик учун 40 йилга озодликдан маҳрум этилган. Кейинроқ эса унинг жазо муддати 30 йилга қисқартирилган.

    Фото: AFP

    2010 йилда Норега Францияга экстрадиция қилиниб, «пул ювиш» айблови билан яна 7 йилга қамалган. Бир йилдан кейин француз ҳукумати уни Панамага топширган ва 1995 йилда Норега сиёсий қотиллик учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилган. У 2017 йилда вафот этган.

    Босқинчилик вақтида Америка генералларидан бири Майк Снелл Норега тез-тез бориб турган уйларнинг биридан 50 фунт кокаин бор қопчалар топилганини маълум қилган. ОАВда унинг гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлиги бонг урилган. Бироқ кўп ўтмай америкаликлар бу оддий ун бўлганини тан олган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: СССР самолётини Хитойга олиб қочган учувчи, биринчи жаҳон кубогининг ўғирланиши ва отиб ташланган афсонавий «СMEРШ» раҳбари. Кун хронологиясида 19 декабрь

    20.12.2022, 09:30   Изоҳ (1)   43523
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 573171756@telegram.org / 20.12.2022, 10:58

      20-dekabr sanasiga bag‘ishlangan kun xronologiyasi matnida imloviy hatolar ko‘p ekan, menimcha ushbu matnni qayta tahrirlash kerak.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Россия Беларусни «ўзлаштириб олиш»ни режалаштирмаётганини айтди

    20.12.2022, 09:14

    Молдова разведка раҳбари: Россия 2023 йил бошида мамлакатга бостириб киришни режалаштирмоқда

    19.12.2022, 23:27

    БМТ бош котиби: Украинадаги уруш 2023 йилда тугаши мумкин

    19.12.2022, 22:30

    «Дарё» кундалигида 19 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    19.12.2022, 22:00

    «СССР парчаланганидан кейин қилинган хатоларни такрорламаслигимиз керак» — Лукашенко

    19.12.2022, 21:45

    Зеленский Россия Эрондан 250 та Shahed дронлари олганини айтди

    19.12.2022, 21:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.