Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

19 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Берияга соя солган «СMEРШ» раҳбарининг отилиши, СССР самолётини Хитойга олиб қочган учувчи ҳамда биринчи жаҳон кубогининг ўғирланишига оид фактлар ўрин олган.

Афсонавий «СMEРШ» раҳбарининг отилиши

1954 йил 19 декабрь куни ҳатто Бериянинг ваколатларига соя солиб, Сталиннинг асосий вакилига айланган генерал-полковник Виктор Абакумов отиш йўли билан қатл этилганди. Унинг қулаши худди кўтарилиши каби жуда тез рўй берган. 1953 йилда Сталиннинг вафоти мамлакатда кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолганди, лекин Абакумовнинг эмас.

Фото: Public Domain

Фото: Public Domain

1908 йилда қора ишчи оиласида туғилган Виктор 14 ёшга тўлганида отасиз қолган ва тирикчилигини ўзи кўрадиган вақт бошланганди. Ўсмир икки йил давомида 2-Москва бригадасида кўнгилли санитар бўлиб хизмат қилган. Кейин «Моспромсоюз»га қадоқловчи бўлиб ишга жойлашгунга қадар вақтинчалик ишлар билан шуғулланган.

Чиройли қад-қоматидан ташқари Абакумовнинг келиб чиқиши ўша давр учун мос келарди, бу унга аввалига «Комсомол», сўнгра партия билетини қўлга киритишга ёрдам берган. 1930 йилларнинг бошларида ҳокимият бюрократик аппаратни ҳақиқий пролетарлар билан аралаштиришга қарор қилади. Шу сабаб Виктор СССР Ички ва ташқи савдо халқ комиссариати маъмурий бўлими бошлиғи ўринбосарига айланган.

1932 йил январда у Бирлашган давлат сиёсий бошқармасига ишга юборилган ва натижада Абакумов Москва вилоятининг иқтисодий бўлими ваколатли вакили лавозимига кўтарилган. 24 ёшли йигит кенг кўламли имкониятларга ҳайратга тушган.

Раҳбарият Абакумовнинг эркинликларига узоқ қўйиб бермаган — у «ГУЛАГ» тезкор бошқармасининг 3-бўлими тезкор комиссари лавозимига ўтказилган. 1934 йилда карьерадаги бундай ўзгариш сезиларли қулаш ҳисобланарди. У нафақага қадар тизимдаги кичик бир мурватлигича қолиши мумкин эди, аммо «Катта террор» барчасини ўзгартириб юборган. Итоаткор Абакумов энг ўжарларнинг ҳам кўрсатма беришга мажбурлар оларди. Ёшлигидан курашга қизиққан Виктор орттирган кўникмаларидан айбловчиларга таъсир кўрсатишда фойдаланган. Унинг қўлига тушганлар ҳам жисмонан, ҳам руҳан синарди.

Фото: Public Domain

Фото: Public Domain

Давлат хавфсизлиги офицери 1938 йил кузида Махфий-сиёсий бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимига қадар кўтарилган. У шахсан НКВД раҳбари Лаврентий Бериянинг эътиборига тушганди. Виктор Абакумов НКВДнинг Ростов вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

1940 йил баҳорида давлат хавфсизлиги катта майори лавозимига чиққан Абакумовдан Бериянинг кўнгли тўлган. 1941 йил бошида НКВД қайта ташкил этилгач, у Москвага чақириб олинган ва Бериянинг ўринбосари лавозимини эгаллаган. Янги ўринбосар зиммасига Махсус бўлимлар бошқармаси бошлиғи — ҳарбий контрразведкани бошқариш топширилган. Мазкур бошқарма базасида 1943 йили СССР Ҳарбий мудофаа комиссариатининг «СMEРШ» Контрразведкаси бош бошқармаси тузилган.

«СMEРШ»га Виктор Абакумов раҳбар этиб тайинланган. Эндиликда у мудофаа халқ комиссари лавозимини эгаллаб, тўғридан-тўғри Иосиф Сталинга бўйсунган. «СMEРШ» Иккинчи жаҳон уруши вақтида контрразведка тузилмасида катта ишларни амалга оширган. Немис агентурасининг совет томонидан фаолияти деярли бутунлай фалажланган. Уруш йилларида 3,5 мингдан ортиқ қўпорувчи ва 6 минг террорчи йўқ қилинган.

Фото: Public Domain

Фото: Public Domain

Қуруқ статистикага кўра, «СMEРШ» томонидан текширувдан ўтган совет фуқароларининг аксарияти ҳибсга олинмаган ва таъқибларга учрамаган. Ҳатто шубҳа остида бўлганлар ҳам тергов органлари томонидан яхшилаб текширилган. Буларнинг барчаси хато ва ваколатлардан четга чиқишлар бўлмаганини билдирмайди, аммо «СMEРШ» сиёсий репрессиялар билан шуғулланмаганини аниқ айтиш мумкин.

1945 йил ёзида Виктор Абакумов генерал-полковник унвонини олган. «СMEРШ» СССР Давлат хавфсизлик вазирлиги таркибига бошқарма сифатида киритилган ва Абакумов 1946 йил баҳорида унинг раҳбари этиб тайинланган. У Берияда яқин ҳисобланган Всеволод Меркулов ўрнини эгаллаганди.

Сталин Берияни узоқлаштириб, Абакумовни яқинлаштиргани етмаганидек, Давлат хавфсизлиги вазирлиги энг нозик ишлар билан шуғулланишни бошлаган. Буйруқларни сўзсиз бажаришга ўрганган Абакумов «халқлар отаси»нинг топшириқларини шу заҳоти амалга оширарди. 1940 йиллар охири ва 1950 йиллар бошидаги барча йирик сиёсий жараёнлар Давлат хавфсизлиги вазирлиги томонидан назорат қилинган.

Бундай қудрат ҳар қандай инсоннинг бошини айлантириб қўйиши табиий эди. Абакумов ҳокимиятдан қулаб, ертўлаларда отилган юқори мартабалилар тақдирини ўзига тегишли эмас деб ҳисоблаган. Аммо 1951 йил 12 июлда у ҳибсга олинган ва Лефортова қамоқхонасига жойлаштирилган. Унга мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, муҳим материалларни яшириш, «шифокорлар ишига» тўсқинлик қилишга уриниш ва яна кўп айбловлар қўйилган. Нафақат вазир, балки қўлидаги тўрт ойлик ўғли билан рафиқаси ҳам қамоққа олинган.

Фото: Public Domain

Фото: Public Domain

Маълумотларга кўра, Абакумов мисли кўрилмаган қийноқларга солинган бўлса-да, ҳеч қандай кўрсатма бермаган ва шу сабабли унинг иши чўзилиб кетган. 1953 йил мартда Сталин вафот этган, шу йилнинг июлида эса Лаврентий Берия ҳибсга олинган. Бу кўпчиликнинг озодликка чиқишига сабаб бўлган, аммо генерал Абакумов учун эмас. Фақатгина айбловлар ўзгарган — у «Берия тўдаси» аъзоси сифатида кўрилган.

Виктор Абакумов устидан суд жараёнлари 1954 йил 14 декабрда Ленинградда бошланган. Судда у ўз айбини тан олмаган, фақат раҳбарият топшириқларини бажарганини билдирган. 19 декабрь куни эса у отишга ҳукм қилинган ва жазо шу куниёқ ижро этилган.

СССР самолётини Хитойга олиб қочган учувчи

1985 йил 19 декабрь куни Шамил Алимурадов исмли учувчи СССР самолётини Хитойга миниб қочганди. Тахтамигдадан Читага учаётган самолётнинг экипаж командири кабинасига кириб олган эркак пичоқ билан таҳдид қилиб, давлат чегарасини кесиб ўтишга буйруқ берган.

Фото: Wikimedia Commons

Фото: Wikimedia Commons

Якуцк фуқаролик авиация бошқармасининг «Ан-24» самолёти Якуцк—Тахтамигда—Чита—Иркуцк йўналиши бўйича парвоз қилиш эди, бироқ кутилмаганда у ўз йўналишини ўзгартириб, Хитойга қўнган. Ҳаво кемасининг бортида 39 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган, жумладан, иккинчи учувчи Шамил Алимурадов ҳам. Читага яқинлашилган вақтда у экипаж командирига таҳдид қилиб, давлат чегарасини кескин ўтишга мажбурлаган. ОАВ Алимурадовнинг СССРдан қочишига шахсий хафагарчилиги сабаб бўлганини ёзган: учувчи раҳбарият уни ҳаво кемасининг командири лавозимига кўтармаётганидан қаттиқ норози бўлган.

Алимурадовнинг ўзи эса бу каби хатти-ҳаракатини бошқа нарса билан изоҳлаган. Авиация ветеранининг ижтимоий тармоқларда ёзишича, у атайлаб камситилиш учун матбуотда шундай баҳоналар билан ёритилган. 2016 йилда Алимурадов «News.ykt.ru» таҳририятига қўнғироқ қилиб, мамлакатдан қочиши нашрларда нотўғри талқин қилингани, аслини олганда у «совет ҳукуматининг қурбонига айланган қаҳрамон» эканини билдирган. Шу билан бирга, у жиноятни содир этишга «КГБ» ходимлари туртки берганини айтган.

Хуллас Читага учиш вақтида штурман ҳожатга кириб кетган. Алимурадов биринчи навбатда йўловчилар салони ҳаммаси жойида эканини текширган. Кабинага қайтиб, стюардесса носозликдан шикоят қилаётган ва у ерга механик кераклигини айтган. Командир Абрамян билан ёлғиз қолган Алимурадов қўлбола пичоқни унинг бўйнига тираган ва Хитойда учишни талаб қилган. Абрамяннинг эътирозига иккинчи учувчи «Гапирмасдан бажар!», деган.

Фото: Wikimedia Commons

Фото: Wikimedia Commons

Нимадир содир бўлганидан шубҳаланган штурман ва бортмеханик кабина эшигини тақиллатишни бошлаган. Алимурадов ичкарига киришга уринишларни тўхтатишни талаб қилиб, йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмаганини таъкидлаган. Абрамян самолёт олиб қочилгани тўғрисида ерга сигнал беришга ва диспетчер билан боғланишга муваффақ бўлган.

«Террорчи — салондаги йўловчи бўлса бошқа нарса, у ёнингда ўтирадиган экипаж аъзоси бўлса — уман бошқа ҳолатдир. Сен бунга руҳан тайёр эмассан, бу хиёнатнинг энг олий даражаси. Муаммо шундаки, у учувчи сифатида ҳар бир ҳаракатимни олдиндан биларди», — дейди Абрамян.

Совет—Хитой чегарасида ҳаво кемаси командири иккинчи учувчини ҳалокат сигналини ёқишга кўндиради. Абрамян хитойликлар самолётни уриб тушириши мумкинлигини айтган. Бундан ташқари, экипажга яқин атрофдаги аэродром координаталари номаълум эди.

«Ан-24»нинг ёнилғиси борган сари тугаб борарди. Абрамян Алимурадовни ўзи танлаган давлатга қадар етиб бора олмасликка ишонтирмоқчи бўлган. Аммо иккинчи учувчи ўз талабида қатъий туриб олган. Кейинроқ командир Хитой ҳукумати томонидан бирор чора кўрилмаганидан ҳайратга тушганини тан олган: у ҳавода қирувчи самолётлар пайдо бўлишини кутганди. Маълум бўлишича, СССР ва Хитой самолётни ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтказиб юборишга келишган.

«Мен ҳеч нарсадан қўрқмас эдим, Абрамяннинг эса ранги оқариб кетди. У бизни уриб туширишади деб ўйларди, мен уни тинчлантирмоқчи бўлдик, лекин у гапларимни эшитмасди», — дейди Алимурадов.

Фото: Wikimedia Commons

Фото: Wikimedia Commons

Охир-оқибат Абрамян радиокомпасни Сицикар аэропорти йўналишига тўғрилаш бўйича маълумотларни олган. Аммо самолётни қўндира олмаган: ҳал қилувчи онда радиокомпос кўрсаткичи бир неча бор йўналишини ўзгартирган. «Ан-24» парвозни якунлаш ўрнига тоғлар устида айланиб юрган.

«Ўйлашимча, хитойликлар тоғларда ҳалокатга учрашимиз учун атайлаб сигналда носозликларни келтириб чиқарган. Совет ҳукуматини ёмонлашни истамайман-у, лекин бизникилар ҳам шуни хоҳлаган бўлса керак», — дея эслайди Абрамян.

Қишлоқ хўжалигидаги тажрибаси сабаб у «Ан-24»ни чегарадан 500 километр наридаги шоли даласига қўндиришга муваффақ бўлган. Бу вақтга келиб бакдаги ёнилғи яна етти дақиқа парвоз қилишга етадиган даражада қолган эди холос. Қаттиқ қўнишга қарамай, йўловчилар орасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Тез орада уларни Хитой куч тузилмалари вакиллари қуршаб олган. Йўловчилар ва экипаж аъзолари Харбинга олиб ўтилиб, у ерда Читага жўнатилган. Алимурадов эса Хитой суди томонидан саккиз йилга озодликдан маҳрум этилган.

1989 йилда Хитой Алимурадовни СССРда топширган. Якуцк суди уни яна беш йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарган. Абрамян авиация бўлинмасидан бўшатилган, СССР тарқалгач Алимурадов яна авиацияга қайтган. 2010 йилга келиб у «Якутия» авиакомпаниясида юқори лавозимлардан бирини эгаллаган.

Фото: Wikimedia Commons

Фото: Wikimedia Commons

«Матбуотда Хитой Алимурадовни топширди деб ёзишмоқда. Битта ҳақиқатни очаман. Хитой мени топширмади, аксинча, улар қолишим учун барча шароитни яратиб берди. Мен Хитой халқи ва ҳукуматини жуда ҳурмат қиламан», — деб ёзган Алимурадов.

Фото: Wikimedia Commons

Фото: Wikimedia Commons

Биринчи жаҳон кубогининг ўғирланиши

1983 йил 19 декабрь кечаси Рио-де-Жанейрода Жюл Риме мукофоти, Жаҳон чемпионати ғолибининг кубоги ўғирлаб кетилган эди.

Фото: Wikipedia

Фото: Wikipedia

Жюл Рименинг кубоги аввалида «Ғалаба» деб номланган ва дастлабки учта жаҳон чемпиони — уругвайликлар (1930 йил) ва италияликларга (1934, 1938) топширилган. Кубок қадимги юнонларнинг ғалаба маъбудаси Ника ҳайкали бўлиб, қўлида қадаҳ кўтариб турган эди. «Олтин маъбуда»нинг ўғирлиги 3,8 килограммни ташкил этган.

1970 йилда Мексикада бўлиб ўтган тўққизинчи Жаҳон чемпионати якунида Бразилия терма жамоаси кетма-кет ғолиблик совринини учинчи бор қўлга киритган, шундан сўнг, ўша пайтдаги қоидаларга мувофиқ кубок ғолиблар билан абадий қолган.

Иккинчи жаҳон уруши бошланганда Чемпионат кубогини амалдаги 1938 йилги жаҳон чемпионлари — италияликлар сақлаб қолган ва бироқ улар қаттиқ талабларни бажариши керак эди. Ўшанда Италия футбол федерацияси президенти Отторино Барасси хавфсизлик нуқтаи назаридан кубокни сейфдан олиб, уйига — каравоти остидаги этик ичига яшириб қўйган.

Мукофот урушдан «эсон-омон» ўтиб олган, бироқ 1966 йили Англияда Жаҳон чемпионати бошланишига уч ой қолганида уни ўғирлаб кетишган. Ҳодиса кубок Буюк Британияда кўргазмага қўйилганида содир бўлган. Ўғри уни қайтариш учун 15 минг фунт стерлинг талаб қилган.

Ҳар эҳтимолга қарши кубокнинг аниқ нусхаси яратилган, аммо ўғирликдан бир ҳафта ўтиб, «Олтин маъбуда» Лондондаги боғлардан бирининг буталари орасидан топилган. Ноодатий топилмага Пиклс лақабли ит дуч келганди.

Ва ниҳоят учинчи ўғрилик Риода содир бўлган. Ўшанда Бразилия учинчи марта чемпионликни қўлга киритиб, кубокни ўз қўлида абадий сақлаш ҳуқуқини қўлга киритган. Кубок Бразилия футбол конфедерациясининг қароргоҳидан ўғирлаб кетилган.

Фото: Wikipedia

Фото: Wikipedia

Кечаси миллий ғалаба кубогини биргина қоровул қўриқларди. Ўша қоровулни 1983 йил 20 декабрга ўтар кечаси тўрт нафар жиноятчи Бразилия футбол конфедерацияси биносига кириб, кубокни олиб кетган. Кейинги бир неча йил ичида уларнинг барчаси қўлга олинган, аммо улар «Олтин маъбуда»ни нима қилишганини айтмаган.

Версиялардан бирига кўра, жиноятчилар кубокни эритган ёки хусусий коллекцияга сотиб юборган. Бразилияликлар ўзлари учун худди шунақа кубок нусхасини ясашга мажбур бўлган.

Янги ва таниқли футбол кубоги 1974 йилги футбол чемпионати учун қилинган. Кубок яратишга тайёргарлик икки йил олдин бошланган — бу сафар Халқаро футбол федерацияси чемпионлик совринини яратиш учун мусобақа ўтказишга қарор қилади. 53 компания бебаҳо совриннинг муаллифи бўлиш ҳуқуқи учун танловда қатнашган ва ғолиблик Бертони бадиий раҳбари бўлган Силвио Газзанига исмли ҳайкалтарошга насиб этган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

Изоҳ

Дилмурод Жон

19.12.2022, 22:54

tanlanganlar digan joyi qatga yoqolib qoldi?

Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар