Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Энергетика вазирлиги «атом бомбасининг отаси» Роберт Оппенгеймерга ҳукуматнинг махфий маълумотларига киришни тақиқлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Оппенгеймернинг маълумотларга киришини ёпиш тўғрисидаги қарор 1954 йилда қабул қилинган. Вазирлик Оппенгеймерга нисбатан ҳаракатни нотўғри деб атаган ва Атом энергияси бўйича комиссияни ўз қоидаларини бузганликда айблаган.

«Вақт ўтиши билан Оппенгеймер дуч келган жараённинг нохолислиги ва адолатсизлиги ҳақида кўпроқ далиллар пайдо бўлди, шу билан бирга унинг мамлакатга содиқлиги ва муҳаббати тасдиқланди», дейилади баёнотда.

«Вазирлик комиссиянинг вориси сифатида Оппенгеймернинг тарихий ёзувлари ҳамда АҚШ миллий мудофааси ва илм-фанига қўшган улкан ҳиссасини тузатиши керак эди», — дейди Энергетика вазири Женнифер Гранҳолм қарор бекор қилинганидан кейин.

Оппенгеймер Иккинчи жаҳон уруши даврида Америка ядро бомбасини яратиш бўйича Манхэттен лойиҳасини бошқарган. У 1941 йилда президент Франклин Рузвельт томонидан ишга туширилган. Кейинчалик 1945 йилда лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган иккита атом бомбалари Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташланган.

Ривожланиш энг фаол бўлган даврда лойиҳада 130 мингдан ортиқ одам ишлаган. Унинг қиймати 2 миллиард долларни ташкил қилган (2021 йил ноябрь ҳолатига кўра 23 млрд долларга тенг).

Мавзуга доир: Хиросима ва Нагасаки: 75 йиллик даҳшат кўлами суратларда

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди