Тошкентда арчалар ўрнатилиб, байрам сайиллари ўтказиладиган жойлар маълум қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Янги йил арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманида арчалар ўрнатиладиган майдон ва боғлар рўйхатини эълон қилди. 25 декабрдан 5 январгача бу ерда болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади.
Арча ўрнатиладиган ва байрам сайиллари бўлиб ўтадиган манзиллар қуйидагича:
Юнусобод тумани:
- шаҳарнинг бош арчаси — Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси олдидаги майдон
Шайхонтоҳур тумани:
- «Наврўз» боғи, «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи ёнида
- Tashkent City боғи
Мирзо Улуғбек тумани:
- Central Park (собиқ Телман) боғи
- «Янги Ўзбекистон» боғи
- «Локомотив» боғи
Чилонзор тумани:
- Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи
- Humo Arena муз саройи олдидаги майдон
Миробод тумани:
- Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи
Бектемир тумани:
- Food City савдо мажмуаси олдидаги майдон
Сергели тумани:
- «Марказий хиёбон» боғи
Янгиҳаёт тумани:
- Index савдо мажмуаси.
Олмазор тумани:
- «Беруний» метро бекати яқинидаги майдон
Учтепа тумани:
- «Сеул эко» боғи
Яккасарой тумани:
- Next кўнгилочар-савдо маркази
Яшнобод тумани:
- Ашхобод боғи
- «Авиасозлар» саройи олдидаги майдон.
Янги йил байрамлари ташкилотчиси – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси.