Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон вақти билан 18 декабрь тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC мусобақаси бўлиб ўтади.

Фото: UFC

Фото: UFC

UFC Vegas 66 мусобақасининг асосий жанги ўрта вазн тоифаси вакиллари Жаред Канноне ва Шон Стрикленд ўртасида кечади.

Мазкур мусобақада ўзбекистонлик яккакурашчи Саидёқуб Қаҳрамонов ҳам октагонга чиқади. Унга россиялик тажрибали жангчи Саид Нурмагомедов рақиб бўлади.

UFC Vegas 66 турнири Ўзбекистон вақти билан 02:00 да старт олади. Қаҳрамоновнинг жанги тахминан 03:15 дан сўнг ўтказилади. Асосий кард жанглари эса 05:00 дан бошланади. Мазкур мусобақа Ўзбекистон телеканаллари орқали эфирга узатилмайди.

Асосий кард

  • Жаред Канноне — Шон Стрикленд
  • Арман Сарюкан — Дамир Исмагулов
  • Амир Альбази — Алессандро Коста
  • Алекс Касерес — Жулиан Эроса
  • Дрю Добер — Бобби Грин
  • Коди Брандейж — Михал Олексейчук
Прелим кард
  • Шеянни Влисмас — Кори Маккенна
  • Кейк Мэттьюз — Мэттью Семелсбергер
  • Саид Нурмагомедов — Саидёқуб Қаҳрамонов
  • Рафа Гарсия — Маҳешат Ҳайсаер
  • Брайан Баттл — Ринат Фахретдинов
  • Давид Дворак — Манел Кейпе
  • Сергей Морозов — Журни Нюсон
Саидёқуб промоушендаги сўнгги жангини июль ойида ўтказиб, унда Ронни Лоуренсни мағлубиятга учратганди. Унга қадар Қаҳрамонов UFC’даги дебют жангини Гуам вакили Тревин Жонсга қарши ўтказиб, рақибини бўғиш усули билан мағлуб этганди.

Мавзуга доир: «Улар мен учун душман. Даража борасида Нурмагомедовдан устунман». Саидёқуб Қаҳрамонов UFC’даги 3-жанги олдидан интервью берди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)