Франция терма жамоаси ЖЧ—2022 ярим финалида Марокашни мағлуб этиб (2:0), финал йўлланмасини қўлга киритди.
Тарихда бешинчи марта амалдаги чемпион финал йўлланмасига эга чиқди. Франция бу ишни амалга оширган тўртинчи жамоага айланди.
Бунга қадар Италия (1934, 1938 йилда), Бразилия (1958, 1962 ва 1994, 1998) ва Аргентина (1986, 1990) бу чемпионликдан кейин мундиал финалига йўл ололганди. Фақат иккита ҳолатда Италия ва Бразилия (1962) қаторасига иккита финалда ғалаба қозонган.
Дидье Дешам қўл остидаги французлар ЖЧ—2018 финалида Хорватияни мағлубиятга учратиб, ўз тарихида иккинчи чемпионликни қўлга киритганди.
Аргентина ҳисобида ҳам иккита чемпионлик бор. Финалда ютган жамоа учинчи марта чемпионга айланади.
Изоҳ (0)