Футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон Чемпионатининг ярим финал баҳслари якунланди.
Аргентина терма жамоаси Хорватияни мағлуб этган (3:0) бўлса, Франция Марокашдан устун келди (2:0).
Шу тариқа Аргентина ва Франция терма жамоалари финалда ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 18 декабрь куни бўлиб ўтади ва Ўзбекистон вақти билан 20:00 да бошланади.
Хорватия ва Марокаш терма жамоалари учинчи ўрин учун баҳсга киришади. Мазкур учрашув 17 декабрь, шанба куни 20:00 да старт олади.
Изоҳ (0)