Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги финал баҳслари старт олди.
Унда -51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов укаси Фаёзбек Дўстматовга қарши жангда иштирок этиши лозим эди. Ринг анонсерлари томонидан Фаёзбек ярим финалдаги қўпол ҳаракати учун финалдан четлатилгани айтилди. Шу тариқа Ҳасанбой олтин медал соҳибига айланди.
- -48 кг вазн тоифасида Нодиржон Мирзааҳмедов фарғоналик Шодиёр Мелиқўзиевга қарши рингга чиқди ва ғалаба қозонди.
- -54 кг вазн тоифасида Бухоро вакили Шаҳзод Музаффаров финалда Ойбек Жўраевни мағлуб этиб, олтин медал соҳибига айланди.
- -57 кг вазн тоифасида Миразиз Мирзахалилов Самандар Холмуродов устидан зафар қучди ва чемпионга айланди.
- -60 кг Дилшод Абдумуродов Айдос Тагайбаевни мағлуб этди.
Изоҳ (0)