Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жоме масжид қурилиши учун йиғилган пуллар ўзлаштирилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар қилди.

Қайд этилишича, Янгиер шаҳрида яшовчи М.С. ариза билан мурожаат қилиб, шаҳарда қурилиши режалаштирилган масжид учун очилган банк картаси маълумотларини эҳсон қилувчиларга тарқатиш учун Telegram мессенжерида эълон қолдирганини маълум қилган. Эълондан сўнг ўзини Россия Федерациясида ишловчи аёл сифатида таништирган шахс 150 доллар миқдоридаги пулларни эҳсон қилмоқчи эканини билдириб, банк карта бошқаруви учун келган SMS-хабарни қўлга киритиш орқали мавжуд 73 миллион 400 минг сўм пулларни ўзлаштириб олган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи Э.А. (1996 йилда туғилган) ва унинг жиноий шериги Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи Н.Ж. (2002 йилда туғилган) содир этгани аниқланган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?