Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 чорак финалидан ўрин олган Аргентина ва Нидерландия ўртасидаги баҳсда (2:2, пенальтилар сериясида 4:2) бахтсиз воқеа юз берди.

Америкалик журналист, CBS ходими ва «Бекҳэм тажрибаси» китоби муаллифи Грант Уол ўйин вақтида вафот этган.

Бу ҳақида унинг укаси ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Шунингдек, АҚШ футбол федерацияси ҳам журналистнинг ўлимини тасдиқлади.

Уол ўйин охирида Доҳадаги стадионда йиқилиб тушган. Унга ёрдам кўрсатилган.

Грантнинг укаси унинг соғлиги билан муаммоси бўлмаганини айтди. Эрик акасининг ўлимига ишонмаяпти. Унинг таъкидлашича, журналист Қатарда таҳдидларга учраган ва ўлдирилиш билан қўрқитилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади