Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Москванинг Мешчанский суди мухолифатчи сиёсатчи Иля Яшинни Россия армияси ҳақида «сохта» хабар тарқатишда айблаб, саккиз ярим йилга колонияда жазо ўташга ҳукм қилди. Бу ҳақда «Медиазона» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Жазо муддати тугагач, унга тўрт йил давомида интернетдан фойдаланиш ҳам тақиқланади. Яшин апрель ойида Буча шаҳри Россия қўшинлари томонидан босиб олингач, тинч аҳоли ўлдирилгани ҳақида гапирганди. Айбловга кўра, сиёсатчи Россия «тинчлик ва хавфсизликни сақлаш» чораларини кўраётганини «билган» бўлса-да, «сиёсий нафрат асосида билиб туриб ёлғон маълумот» тарқатган. Яшин июль ўрталарида «сохта» хабар бўйича қўлга олинган.

Мухолифатчи судда айбини тан олмаган, у Бучадаги қотилликлар бўйича Украина позициясини, Россия Мудофаа вазирлиги позициясини ҳамда мустақил журналистларнинг хабарларини келтирган. Сиёсатчи Украинада уруш бошланганидан кейин очиқчасига урушга қарши позицияни билдирган ва Россияни тарк этишдан бош тортган.

Мавзуга доир: Екатеринбург собиқ мери армияни «обрўсизлантиргани» учун қўлга олинди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Иқтисодиёт
Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда