• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 9 декабрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Путин Украина энергетика объектларига зарбалар ҳақида гапирди

    Россия президенти Владимир Путин «Олтин юлдуз» медаллари билан тақдирлаш маросими иштирокчилари билан мулоқот қилаётиб,

    Украина энергетика объектларига ракета зарбалари ҳақида шундай баёнот билан чиқди:«Ҳозир бизнинг қўшни мамлакат энергетика инфратузилмасига зарбаларимиз борасида шов-шув кўп бўляпти. Ҳа, биз буни қиляпмиз. Лекин ким бошлади? Қрим кўпригига ким зарба берди, Курск атом электр станциясидан электр узатиш симини ким узди, Донецкда ким сувни тўсиб қўйди? Бир миллион аҳоли яшайдиган шаҳарда сув бермаслик — геноцидлик ҳаракати.

    Ҳеч ким бу ҳақда ҳеч қаерда айтмади. Бутунлай жимжитлик. Биз бунга жавобан нимадир қилсак, шов-шув оламни босиб кетади. Бу бизга жанговар вазифаларни амалга оширишда халал бермайди», — деди Путин.

    Октябрь бошидан буён Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳудудига оммавий ракета зарбалари орқали, ҳарбий ва энергетика объектларига зарар бермоқда, шунингдек, ноҳарбий инфратузилмага ҳам дахл қилинган. Оқибатда Украинанинг барча йирик ИЭС ва ГЭСлари зарар кўрган.

    Украиналикларга қуёш батареяларидан иборат 100 та тўплам юборилади

    Coopdead жамоатчилик ташкилоти украиналикларга электр узилишларига қарши курашда ёрдам бериш учун келаси ойгача Франциядан Украинага қуёш батареяларининг 100 та тўпламини юборишини маълум қилди. Бу ҳақда France Bleu хабар бермоқда.

    «Тўплам телефонлар, компьютерлар, принтерларнинг ишлаши ёки интернетга кириш учун зарур қуёш панелларидан иборат пластик қути кўринишида юборилади», — деди ташкилот президенти Антонин Ақвароне.

    Ташкилот батареяларнинг биринчи партияси мактаблар ва шифохоналарга топширилишини қўшимча қилди.Қайд этилишича, айни дамда ташкилот маблағ изламоқда — бундай тўпламларнинг ҳар бири 3500 евро туради.

    Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь куни Украинага Франциядан 100 та генератор етиб келган.Бунинг сабаби, 7 декабрь куни «Киев электр тармоқлари» компанияси яна Украина пойтахтида электр энергиясининг фавқулодда узилишлари ҳақида хабар берган.

    Греция ва Туркия можароси нега қайта кўтарилмоқда?

    Туркия ташқи ишлар вазири Эгей денгизидаги ҳарбий машғулотлар юзасидан Грецияга қарши «чора кўриш» билан таҳдид қилди. Греция ТИВ эса бунга муносабат билдирди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

    Баёнотга кўра, Туркиянинг «такрорий уруш таҳдидлари»ни қабул қилиб бўлмайди, Греция халқаро ҳуқуқ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг денгиз қонунини ҳурмат қилади. Туркия Эгей денгизининг шарқий қисмидаги Греция оролларига аскар ёки қурол-яроғ жойлаштирилиши халқаро ҳуқуққа мувофиқ ноҳарбий мақомга зид эканини таъкидламоқда.Греция эса эътироз билдириб, Туркиянинг эҳтимолий ҳужумидан уларни ҳимоя қилиши кераклигини, жумладан, Туркия ороллар қаршисида муҳим ҳарбий кучга эгалигини қайд этган.

    6 декабрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Греция ўз қонунбузарлигидан воз кечиши кераклигини айтган.«Ёки у бу масалада орқага чекинади ва келишувга амал қилади, ёки биз нима керак бўлса, амалга оширамиз», — деган эди сиёсатчи.Туркия ва Греция ўнлаб йиллар давомида бир қатор масалалар, жумладан, Эгей денгизидаги ҳудудий даъволар ва ҳаво ҳудуди юзасидан баҳслашиб келади. Ўтган 50 йил ичида бу тортишувлар уларни уч марта уруш ёқасига олиб келган.Аввалроқ АҚШ сенатори Роберт Менендес Туркия НАТО иттифоқчиси бўлишига қарамай, Эгей денгизида провокацион парвозлар билан Греция суверенитетига қарши чиқаётганини айтганди

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантиради

    Ижтимоий тармоқларда Москва жамоат транспортида Россия Қуролли кучларида хизмат қилишга чақирувчи ўзбек тилида берилган эълон сурати тарқалмоқда.Унда Россия Қуролли Кучларида шартнома бўйича ҳарбий хизматга кирганлар мамлакат президенти фармонига мувофиқ, соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиши мумкинлиги айтилган.

    Тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишича, ушбу таблодаги ёзувлар ўзбек тилидан ташқари кетма-кет тожик, қирғиз тилларида ҳам чиқади.

    Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраб огоҳликка чақирган.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

    09.12.2022, 22:08   Изоҳ (0)   9856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Қозоғистон банкларига МИР карталарини қабул қилишга рухсат берди

    09.12.2022, 20:57

    Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)

    09.12.2022, 20:18

    Уруш бошланганидан бери 300 мингга яқин украиналик Россия паспортини олди. Кўпчилик бунга мажбур бўлган — ОАВ

    09.12.2022, 20:10

    АҚШда расмийларга TikTok’дан фойдаланиш тақиқланди

    09.12.2022, 19:20

    Россияда ўзбекистонлик эркак ҳамюртини пичоқлади

    09.12.2022, 19:10

    Қозоғистонда 19 ёшли йигит 25-қаватдан қулаб тушди

    09.12.2022, 18:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Роҳат айланма йўли вақтинча ёпилгани сабаб тирбандликлар юзага келди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 15:48

    Эрон расман МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатди

    Дунё | 2 июл, 15:45

    Малида “Ал-Қоида”га алоқадор ҳужум сабаб 80 нафар жангари ўлдирилди

    Дунё | 2 июл, 15:35

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 2 июл, 15:05

    Болгария ва Руминия чегара назоратини бекор қилди

    Дунё | 2 июл, 14:50

    Opta нашри Клублар ўртасидаги ЖЧда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

    Спорт | 2 июл, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.