Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 19 ёшли йигит 25-қаватдан қулаб тушди. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 8 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:53 да Петров кўчасида юз берган. Ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 105-моддаси билан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
«Текширув давомида бу факт ўз тасдиғини топди. Полиция ходимлари йигитнинг шахсини аниқлади. У 25-қаватдан қулаган 19 ёшли остоналик йигит бўлиб чиқди», дейди Остона полиция департаменти.
31 июль куни Нур-Султон шаҳрида 2017 йилда туғилган қиз 10-қаватидан қулаб тушганди. Ҳодиса вақтида 1988 йилда туғилган эркак болани ушламоқчи бўлган. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Нур-Султон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 34 ёшли эркакни мукофотламоқчи бўлган, бироқ у боланинг аҳволи оғирлиги учун мукофотни олишдан бош тортган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)