Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманида ўзбекистонлик эркак ватандошини пичоқлади. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган 33 ёшли Беларусь фуқароси 6 декабрь куни полицияга қўнғироқ қилган. У Новосаратовка қишлоғидаги автобус бекатида қонга беланган одамни аниқлаганини маълум қилган. Воқеа жойига етиб келган полиция 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси жанжал пайтида 50 ёшли ҳамюртининг кўкрак қафасига бир неча бор пичоқ билан жароҳат етказгани аниқланган. Ҳодиса 6 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да юз берган.
Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган ва реанимацияга ётқизилган. Ўзбекистонлик эркака эса қидирувга берилган. Ҳозирда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ноябрь ойида ўзбекистонлик йигит аёлни пичоқлаб ўлдиришда гумонланганди. Бунга аёлнинг ғамхўрликка жавоб бермагани сабаб қилиб кўрсатилган. Йигит аёлни пичоқ билан қўрқитиб, бўғиб ўлдирмоқчи бўлган. Жабрланувчи бу ҳақда полиция ва дугонасига ҳам айтган. Бироқ аёл 18 ноябрь куни ўлик ҳолда топилган.
Изоҳ (0)