Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германияда келиб чиқиши 700 йиллик Ройсс князлик оиласидан бўлган шаҳзода Генрих XIII ҳибсга олинди. Бу ҳақда Mitteldeutscher Rundfunk хабар берди.

Фото: The Telegraph

Фото: The Telegraph

Ройсслар оиласи вакиллари давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинаётган 71 ёшли қариндоши билан алоқалари узилганини айтди, бунга 14 йил бўлган. Айбланувчининг қариндошлари Генрих XIII «рейхсберглар» миллатчилик ҳаракатиданлиги ва у ўзини «Германия Рейхи» фуқароси деб ҳисоблашини айтган.

Таъкидланишича, Генрих XIII нинг қариндошлари шаҳзода Бад-Лобенштейн мери Томас Вайгелт билан учрашганидан сўнг у билан алоқани тўхтатган. Шаҳзода эса «рейхсбургерлар» ҳаракатига хайрихоҳ бўлган. Ҳозирда Генрих XIII Федерал прокуратурада террорчилик тармоғининг етакчиси деб аталмоқда.

«Рейхсбургерлар» тарафдорлари мавжуд бўлмаган империянинг шахсий ва ҳайдовчилик гувоҳномаларининг муқобилини ишлаб чиқаради. Бу ҳаракат 1980 йилларда юзага келган. Конституцияни ҳимоя қилиш бўйича федерал идоранинг яқинда эълон қилган ҳисоботида Германияда ушбу ҳаракатнинг 21 мингга яқин аъзоси борлиги қайд этилган.

Маълумот ўрнида, Германияда 3 000 нафар полициячи мамлакат бўйлаб 130 дан ортиқ уй ва хонадонларда тинтув ўтказмоқда. Мамлакатда энг йирик терроризм иши бўйича операция олиб борилмоқда. Ҳозиргача 52 киши ҳукуматни ағдаришга тайёрланганликда гумон қилинган, 25 киши эса аллақачон ҳибсга олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов