Эден Азар Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақида футболчининг ўзи Instagram саҳифаси маълум қилди.
«Бугун янги бир саҳифа очилмоқда. Севгингиз учун раҳмат. Қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорман. 2008 йилдан буён бўлишиб келган қувонч учун раҳмат. Терма жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Ўринбосар ҳам тайёр. Сизни соғиниб қоламан», — деб ёзади Азар.
Бельгия терма жамоаси ЖЧ—2022 F гуруҳида 4 очко билан 3-ўринни эгаллади ва мусобақани тарк этди.
Азар 2008 йилдан буён терма жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Бельгия сафида 111 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та голга муаллифлик қилган.