Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар 1,57 млн нафарга етди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзини ўзи банд қилганлар сони йил бошига нисбатан 29,8 фоизга ёки 360,5 мингтага ошган. 

  • ўсиш кўрсаткичи энг юқори соҳалар: 
  • қишлоқ хўжалиги — 64,1 фоиз (195,8 мингта); 
  • ахборот-коммуникация хизматлари — 37,8 фоиз (10,7 мингта); 
  • маиший хизматлар кўрсатиш — 26,8 фоиз (93,4 мингта).

Ўзини ўзи банд қилганлар солиқ тўламайди. Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий равишда бир йил учун камида БҲМнинг 1 баробари миқдорида ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин.

Ҳозирги кунда ўзини ўзи банд қиладиган шахсларга 80 га яқин фаолият тури билан шуғулланишга рухсат этилади.

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин. 

Рўйхатдан ўтишнинг афзалликлари:

  • якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахсни рўйхатдан ўтказмай туриб қонуний равишда ишлаш мумкин; 
  • иш стажи ва нафақа ҳисоблаб борилади;
  • барча буюртмаларни расмийлаштириш ва сақлаш мумкин (ҳар бир буюртма бўйича маълумотлар базасида иш таркиби ва унинг нархи ҳақида маълумот қолдирилади. Зарурат туғилганда, у асосида чек расмийлаштириш ва мижозга жўнатиш мумкин бўлади) ва бошқалар.

Рўйхатдан қандай ўтилади?

Бу мутлақо бепул. Уйдан чиқмаган ҳолда Солиқ иловаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қилиш мумкин.

Рўйхатдан ўтгандан сўнг расмий ҳужжат сифатида фойдаланиладиган QR-кодга эга маълумотнома берилади. Босқичма-босқич қўлланма билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин. 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳар йили базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари (ҳозирда — 300 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўлаб боради. 

Ушбу маблағлар нафақани ҳисоблаш учун бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йўналтирилади, солиқ тўловчига эса иш стажи ёзилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg