Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия ҳудудий сувларида 5 декабрь куни кун давомида 19 та нефть танкерларидан иборат тирбандлик юзага келди, кемалар Россия нефтига нисбатан нарх чегараси кучга киргач, Босфор ва Дарданелл бўғозлари рейдларида лангар ташлаб тўхтаган. Бу ҳақда Financial Times денгиз ташувлари бўйича брокерлар, нефть савдогарлари ва сунъий йўлдош орқали кузатув хизматларига таяниб хабар берди.

Фото: «Broen.com»

Фото: «Broen.com»

5 декабрь куни жорий қилинган нарх чегараси Россия нефти ортилган танкерларга, агар нефть қиймати 60 долларлик нарх чегарасидан юқори бўлса, ушбу товарни Ғарбда суғурта қилдиришни тақиқлайди. Чекловлар киритилгач, Туркия ҳукумати нефть суғурта қилинганини исботловчи далилларни тақдим этишни талаб қила бошлади.

Денгиз ташувлари бўйича брокерлардан бири айтишича, биринчи танкер 29 ноябрдаёқ келган ва 6 кундан буён кутиб турибди.

Фото: Marine Traffic

Фото: Marine Traffic

Туркия қирғоқлари яқинида турган кемалардаги нефтнинг катта қисми асли Қозоғистондан келган. Қозоғистон нефти Россияга қувур орқали келиб тушади ва Ғарб санкциялари таъсирига учрамайди.

5 декабрь куни Евроиттифоқнинг Россиядан нефть етказилишига нисбатан эмбарго жорий қилиш ҳақидаги қарори кучга кирди, у денгиз орқали ташиб келтирилаётган нефть учун нарх чегарасини белгилаш механизмини кўзда тутади. Россия нефтига нисбатан нарх чегараси 60 доллар деб белгиланди, уни келажакда ўзгартириш имконияти мавжуд. Қабул қилинган чекловлар Россия нефтини денгиз орқали ташиш билан боғлиқ хизматларнинг кенг ассортиментига тегишлидир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg