Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги сув омбори қоровули кўмир исидан заҳарланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қайд этилишича, 5 декабрь куни соат 10:15 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ўрта Чирчиқ туманидаги «Туябўғиз» сув омборида балиқ етиштиришга ихтисослашган хўжаликда қоровул бўлиб ишловчи 27 ёшли фуқаро кўмир исидан заҳарланиб, соғлиғи ёмонлашгани ва унга зудлик билан ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган. Улар фуқарони хавфсиз жойга олиб чиққан ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у ўз уйида.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж