Саккиз йилдан сўнг сайёра аҳолисининг қарийб ярми семизликдан азият чекиши мумкин
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги 30 йилда дунёда семиз одамлар сони уч баравар ошган. Хусусан, 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 340 миллиондан зиёд болалар ва ўсмирлар шу дардга дучор бўлган.
Қайд этилишича, 2030 йилга бориб Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Европа ва Марказий Осиёда яшовчи катта ёшли аҳолининг 60 фоизи ортиқча вазн ва семиришдан азият чекмоқда.
Ҳар уч боладан бирига шу ташхис қўйилган. Семизлик оқибатида келиб чиқадиган касалликлар туфайли Европа ва Марказий Осиёда йилига 1,2 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда. Шу сабабли ЖССТ 2022 йил май ойидан семизликни дунё бўйича эпидемия деб эълон қилган.
Мавзуга доир:
- Фастфудларнинг қандай зарари бор? Мутахассис нега улардан тийилиш кераклиги ҳақида гапирди
- Она сути билан озиқланиш, бўй, ортиқча вазн: Ўзбекистондаги болалар саломатлиги бўйича маълумот
- Мактаб ёшидаги ҳар 3 ўғил-қиздан бири ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекмоқда — ЖССТ