Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда «Нурободдаги кафелардан бирининг олдида 10 киши бир кишини уриб ўлдирди» мазмунидаги хабар тарқалди. Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Нурободдаги кафелардан бирининг ёнида содир бўлган 2 нафар фуқаронинг жанжалида улардан бири вафот этди. 29 ноябрь куни соат тунги 01:30 да Нуробод тумани «Наврўз» МФЙ ҳудудидаги «Тож» кафеси ёнида олдиндан ўзаро таниш бўлган М.Х. ва Х.Ш. маст ҳолатда ўзаро тортишиб қолиши оқибатида Х.Ш. МХ.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамай, олган тан жароҳати сабабли фуқаро М.Х. вафот этган. Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.

Фақаро бир кун ўтиб, 30 ноябрь куни вафот этган. Шундан сўнг жиноят иши 104-модда 3-қисми билан қайта малакаланган. Айни дамда жиноят иши вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси юритувига олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg