«Ўзгидромет» олтита вилоят тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, 6—8 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг қуйидаги ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин туманида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп туманида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда изғирин совуқ ҳафта охиригача сақланиб қолади
Изоҳ (0)