Қашқадарёда юк автомашинаси ағдарлиб кетди (фото)
Қашқадарё вилоятида 5 декабрь куни «Зил-53» юк автомашинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ФВБ ходимлари Қарши—Кўкдала йўналишида ЙТҲга учраган юк автомобили ҳайдовчисига амалий ёрдам кўрсатган. Соат 03:00 да Косон туманидан Самарқанд вилоятига қараб ҳаракатланиб бораётган «Зил-53» юк автомашина ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво таъсирида бошқарувни йўқотиб, машина йўл ёқасига ағдарилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар автомобилга ортилган маҳсулотларни ва махсус техника ёрдамида юк машинасини олиб чиқишда ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатган.
Мавзуга доир:
- Қамчиқ довонида Isuzu юк машинаси темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди
- Самарқандда 2 та енгил автомобиль автобус билан тўқнашди (видео)
- Наманганда цемент ортилган Isuzu’нинг жарликка ағдарилиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди