Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида автомобилларга метан газ қуйиш шахобчаларидаги навбатлар сони бир неча километрга етди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Қорақалпоғистонлик жамоат фаолларининг хабар беришича, бугун, 5 декабрь куни эрталаб Қораўзак туманидаги метан заправкалардаги навбатлар бир неча километрларга чўзилган.
Айни пайтга келиб Қорақалпоғистонда метан газ нархлари 2500 сўмдан 2200 сўмга туширилган. Бунга Жўқорғи Кенгес раисининг тадбиркорлар ваъдасига асосан ҳудудлардаги заправкаларни бирма-бир кўздан кечиргани сабаб бўлган.
Жамоатчилик эса ўзбошимчалик билан метан нархларини кўтариб юборганларни ижтимоий тармоқ орқали маълум қилиб, нархларнинг 2200 сўмда сақланиб туришига эришмоқда.
Изоҳ (0)