• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Қайта туғилиш: ўлим ёқасида турган, бироқ мўъжизавий тарзда комадан чиққан Голливуд юлдузлари

    Команинг даҳшатли тажрибасини бошдан кечирган деярли ҳар бир киши ундан «бошқа одам» бўлиб чиқади. Баъзилар учун кома Худонинг марҳаматига айланади, бошқалар учун бу нолдан бошлаш имкониятидир, айримларда эса бутунлай янги қобилиятлар пайдо бўлади. Эътиборингизга ўлим ёқасида турган, бироқ мўъжизавий тарзда комадан чиқиб, ҳаётга қайтган машҳурларнинг ҳикояларини ҳавола қиламиз.

    Хелли Берри

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хелли Берри актрисаликка энди қадам қўйганида «Тирик қўғирчоқлар» телесериалида рол ўйнайди. Бир куни суратга олиш майдончасида у ўзини ёмон ҳис қилади ва 7 кунлик комага тушади. Холлига 2-тоифа диабет ташхиси қўйилади. Қиз бу ҳазил эмаслигини ва шифокорлар адашмаганини тушуна олмайди, чунки у на аломатларга, на ортиқча вазнга эга эди.

    Кейинчалик маълум бўлишича, биринчи безовта қилувчи симптомлар бироз вақт олдин бошланган. Бир неча ой давомида актриса ҳаддан ташқари ҳолдан тояди, ҳатто эрталаб ўзи учун нонушта тайёрлашга ҳам қуввати етмайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Қандли диабет мени ғафлатда қолдирди, — деб эслайди Берри кейинроқ. — Оиламнинг ҳеч бир аъзоси бундан азият чекмаган, мен ҳам соғлиғим аъло даражада эканига ишончим комил эди. Суратга олишнинг сўнгги ҳафталарида шунчалик банд эдимки, ҳатто шоколад олиш учун дўконга боришга ҳам вақтим йўқ эди. Натижада глюкоза даражаси кескин пасайиб кетди ва мен комага тушиб қолдим.
    Шерон Стоун

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2001 йилда Шерон Стоун миядаги субаракноид қон кетиши билан оғир аҳволда касалхонага ётқизилади. Шифокорлар дарҳол тўғри ташхис қўя олмайдилар, шу сабабли актриса 9 кунлик комага тушиб қолади. Субаракноид қон кетиши сереброваскуляр касалликнинг энг оғир шаклларидан биридир, агар у дарҳол аниқланмаса, ҳаммаси муваффақиятсиз тугаши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шифокорлар муаммони аниқлаганида, Шерон аллақачон вазнининг 18 фоизини йўқотган эди. 11 йилдан сўнг Стоун бу ҳақда шундай дейди:

    Бу содир бўлганда, бошим орқасида чидаб бўлмас оғриқни ҳис қилдим. Бу шунчалик оғриқли эдики, йиқилиб тушдим ва ҳушимни йўқотдим. Комадан кейин ҳаётим аввалгидек бўлмай қолди: мен ўлимдан қўрқмай қўйдим — одамларга ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан завқланиш кераклигини тушунтиришга ҳаракат қиламан, чунки эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди.
    Элизабет Тэйлор

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Элизабет Тэйлор ўзининг таржимаи ҳолида шундай ёзган эди: «Кома — менинг табиий ҳолатим». Албатта, бу метафора, лекин барибир актриса нима ҳақида гапираётганини биларди: у икки марта комага тушган. 1960 йилда унга «Оскар» олиб келган «Баттерфилд 8» фильмини суратга олиш пайтида юлдуз икки томонлама пневмония билан касалланган. Касаллик шу қадар тез ривожланадики, натижада актрисанинг юраги тўхтаб қолади. Журналистлар актриса тўсатдан вафот этди, деб овоза қила бошлайди, аммо шифокорлар Тэйлорни ҳаётга қайтаришади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Элизабет билан навбатдаги «Клеопатра» фильмида рол ўйнаган Ричард Бертон актриса бу мукофотни истеъдоди учун эмас, комада бўлгани учун олган деб ҳисоблайди. «Муваффақиятли трахеотомия учун «Оскар» мукофоти берилганини биринчи марта кўришим», — деб ҳазиллашади Бертон. Актриса эса: «Нима, буни ўзи билмайди деб ўйлайсизми?», — деб жавоб беради. Бертон Элизабетнинг зукколигидан ҳайратда қолади. Айнан шу аччиқ ҳазилдан сўнг улар ўртасида романтика бошланади. Актёр оиласи бор эди, шунинг учун ажрашишга шошилмайди. Тэйлор бу вазиятга таъсир ўтказмоқчи бўлиб, уйқу дорининг ҳалокатли дозасини ичади ва 3 кунлик комага тушиб қолади. Уларнинг шов-шувли муносабатлари Ватикан эътиборини ҳам тортади, натижада Элизабетнинг бу қилмиши «ҳиссий беқарорлик»дан бошқа нарса эмаслиги ҳақида расмий баёнот эълон қилинади.

    Бироқ актриса мақсадига эришади: Бертон хотини ва қизини ташлаб, унга уйланади. Бу никоҳ 10 йил давом этади ва улар муносабатларига нуқта қўяди. Ажрашишганидан роппа-роса бир йил ўтгач, Тэйлор ва Бертон яна турмуш қуради. Аммо қайта никоҳ атиги бир йил давом этади: Элизабет эрининг спиртли ичимликларга қарамлиги туфайли ажрашиш учун ариза беради.

    Михаэль Шумахер

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2013 йилнинг декабрида Михаэль Шумахер чанғи учаётган вақтида мувозанатини ушлай олмай, йиқилган ва боши тошга урилиши натижасида миясига қон қуйилган. Шишишни тўхтатиш учун шифокорлар спортчини 6 ойлик сунъий комага туширишади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2014 йил сентябрь ойидан бери у Швейцариядаги вилласида соғлиғини тикламоқда, аммо ҳозирги ҳолати ҳақида кўп нарса маълум эмас: оиласи унинг аҳволи ҳақида изоҳ бермасликка ҳаракат қилади. Фожиа содир бўлганидан бери кўпчилик пойгачининг соғлиғи ҳақида тахмин қилади. Вақти-вақти билан янги маълумотлар пайдо бўлади, унга кўра, Шумахернинг оёққа турганига анча бўлган — у тўлиқ тузалиб кетгунча жамоатчилик эътиборини жалб қилишни хоҳламайди. Бироқ «Формула-1» президенти бу маълумотни рад этиб, жамоатчиликка ёлғон умид бермаслик кераклигини, акс ҳолда у бу маълумотни эълон қилган нашрни туҳмат учун судга беришини маълум қилган.

    Курт Кобейн

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўлимидан 6 ҳафта олдин Курт Кобейн комага тушиб қолади: мусиқачи ўнлаб транквилизатор таблеткаларни шампан билан ичади, хотини эса билмаган ҳолда хотиржам ухлайди.

    Мен унга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман, — дейди кейинроқ Кортни Лав. — Аммо бир марта бу ҳақда ўйлагандим. Менимча, Курт айнан шу сабаб ўз жонига қасд қилишга уринган: у ҳамма нарсани ҳис қиларди.
    Кортни, шунингдек, эрининг ўз жонига қасд қилиш тўғрисидаги хатини топганини ҳам айтади, аммо унинг мазмуни ошкор қилинмайди. Касалхонада Кобейннинг ошқозони ювилади, аммо мусиқачи комадан чиқмайди. Журналистлар унинг ўлимини эълон қилишга шошилишади. Бироқ эртаси куни эрталаб Курт ўзига келади ва шошилинч равишда касалхонани тарк этади.

    Мавзуга доир:

    • «Юрагим икки марта тўхтаб қолди». Хонанда МакСим илк марта кома, даволаниш ва адоватли инсонлар ҳақида сўзлаб берди
    • Тайванлик йигит севимли овқатининг номини эшитиб, икки ойлик комадан чиқди
    • Инфаркт, хотира йўқолиши, заҳарланиш. Оғир касалликларни бошдан кечирган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    05.12.2022, 11:53   Изоҳ (0)   23274
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳзода Гарри ота-онасидан айрилган болалар учун Ўргимчак одамга айланди (видео)

    05.12.2022, 09:51

    Кейт Миддлтоннинг гўзал ва нафис бўлишига ёрдам берадиган ўзига хос сирлари

    04.12.2022, 20:25

    «Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)

    04.12.2022, 14:42

    Шоҳрух Хоннинг фарзандлари: Арян, Суҳана ва Абрам бугунги кунда нималар билан банд?

    04.12.2022, 13:44

    Суратга олиш жараёнида патрнёрига нисбатан жавобсиз муҳаббатни бошдан кечирган Голливуд юлдузлари (фото)

    04.12.2022, 11:45

    Instagram: Учинчи бор она бўлган Ойхон Ифорзода, Наргиза Абдуллаева хонадонидаги шодиёна, Зоҳид Рисқиевнинг рафиқаси унинг учун дуо сўрамоқда

    03.12.2022, 22:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент Қаршидан Шаҳрисабзга поездда борди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июн, 13:11

    “Ҳеч ким мен нима қилишимни билмайди” — Трамп 

    Дунё | 19 июн, 13:09

    “АҚШ қуроллари Эрон ерости ядровий объектларини йўқ қила олмайди” — америкалик эксперт

    Дунё | 19 июн, 12:59

    Magnum супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонни тарк этмоқда

    Ўзбекистон | 19 июн, 12:54

    Футбол мантиқларига қарши чиққан Криштиану Роналду

    Спорт | 19 июн, 12:44

    Маркетинг ҳийласи: нега нон билан сут доим дўконнинг энг чекка бурчагида жойлашган бўлади?

    Лайфстайл | 19 июн, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.