Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ҳудудий электр тармоқлари»АЖнинг хабар беришича, республикага кириб келган совуқ ҳаво оқими оқибатида айни пайтда кўплаб ҳудудларда қалин қор ёғиши ва ҳароратнинг кескин тушиб кетиши, бунинг ортидан электр энергиясига бўлган талаб ҳам сезиларли ошгани кузатилмоқда.

Фото: «Дарё» / Элшод Салимов

Фото: «Дарё» / Элшод Салимов

Қайд этилишича, ана шундай вазиятда магистрал газ қувурлари ва тармоқларида табиий газ босимининг кескин пасайиши кузатилиб, электр энергияси ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда табиий газ етиб бориши оқибатида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам мос равишда тушиб кетмоқда.

4 декабрь куни республика бўйича электр энергияси истеъмоли 219 млн кВт/соатни ташкил этган бўлиб, бу 2021 йилга нисбатан 22 млн кВт/соат ёки 11 фоизга кўпдир. Шунингдек, декабрь ойининг дастлабки 4 кунида республика бўйича истеъмол ҳажми 875 млн кВт/соатни ташкил этиб, бу 2021 йилга нисбатан 93 млн кВт/соат ёки 12 фоизга кўп ҳисобланади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, хусусан, энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва электр энергия ишлаб чиқариш объектлари, юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларида йирик авариялар вужудга келишининг олдини олиш мақсадида республиканинг турли ҳудудларида электр таъминотида чекловлар киритилмоқда.

Ўз навбатида, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг барча таркибий корхоналари ишчи-ходимлари томонидан жойларда содир бўлаётган аварияли ҳолатларни бартараф этишга қаратилган зарур чоралар тезкорлик билан кўрилаётгани билдирилган. Бунинг учун республика бўйича жами 1 434 нафар ходимдан иборат 478 та тезкор авариявий чиқиш бригада ҳамда уларга 398 та махсус авариявий чиқиш машинаси ва техникалар сафарбар қилинган.

Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилардан ушбу вазиятни тўғри тушунган ҳолда тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш ҳамда энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун имкон қадар электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишларини сўраймиз, — дейилади баёнотда.
Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади