• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда аёлларга бағишланган «Матонатнинг 17 қиёфаси» фотокўргазмаси ўтказилади

    Ўзбекистон тарихи давлат музейида гендер мавзуси ва жамиятда зўравонликни рад этиш бўйича ўтказилаётган халқаро конференцияга бағишланган 17 Faces of Action («Матонатнинг 17 қиёфаси») фотокўргазмаси бўлиб ўтади.

    Ғоя муаллифи — Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати сектори мудири Саида Мирзиёева. Тадбир Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилмоқда.

    Кўргазма БМТнинг Женева бўлими бош директори Татяна Валова – тарихда бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл ҳамда Швейцария Аёлларининг ўзаро ёрдам уюшмаси (ASWE) ташаббуси билан ўтказилмоқда. Тадбир бугунги кунда аёлларнинг роли, уларнинг эркаклар билан бир қаторда жамиятда янги, янада адолатли, фаровон ҳаётни барпо этиб, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга хизмат қилаётганликларини кўрсатишга қаратилган.

    Барқарор ривожланиш мақсадлари – БМТ томонидан 2015 йилда барча учун янада яхши ва барқарор келажакка эришиш режаси» сифатида ишлаб чиқилган 17 та глобал мақсад тўпламидир. Ушбу мақсадлар Бош ассамблеянинг «2030 йилгача бўлган даврда кун тартиби» резолюциясида қайд этилган.

    БМТга аъзо мамлакатлар билан бирга лойиҳа амалга ошириш: ҳар бир мамлакатдан барқарор ривожланиш мақсадларини ўзида мужассамлаштирган 17 та аёлни танлаб, кўргазма ташкил қилиш ҳақида ғоя пайдо бўлди. 17 та барқарор ривожланиш мақсадлари – бу бизни ўйлантираётган ҳамма нарса: қашшоқликка қарши кураш, муносиб таълим олиш ва меҳнат қилиш, атроф ва сув муҳитини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари, тинч яшаш ҳуқуқи ва шу каби бошқа мақсадларни ўз ичига олади. Буларнинг барчасига эришишда 17-мақсад – ҳамкорлик қилиш мақсади бор. Барқарор ривожланиш мақсадлари Ташкилотга аъзо бўлган барча давлатлардан келаётган ҳаракатларга ўзига хос чақириқдир, — дейди БМТнинг Женева бўлими бош директори Татяна Валова ғоянинг пайдо бўлиши ҳақида гапириб.
    Бундай кўргазма илк маротаба Озарбайжонда ўтказилган эди. Ўзбекистон мазкур лойиҳа ўзининг амалий ифодасини топган дунёдаги иккинчи мамлакат бўлди.

    Экспозиция икки блокда намойиш этилади. Уларнинг асосийси келажакни янада гўзал, адолатли ва меҳр-оқибатли қилиш йўлида ўз ҳаёти ва бор куч-ғайратини умумий фаровонликка бағишлаган Ўзбекистон аёлларига бағишланади.

    Улар ҳеч бир тўсиқлардан қўрқмай, ўзларининг чексиз салоҳиятга эга экани, ҳар қандай соҳада юксак натижаларни қўлга киритибгина қолмай, инсонлар меҳрини забт этиб, ўзларига эргаштира олишларини дунёга кўрсатган аёллардир.

    Қаҳрамонлар орасида тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, экология, институционал ривожланиш соҳасидаги олималар, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячилари, аёл иқтисодчилар, спортчилар, IT-технологиялар соҳасидаги мутахассислар ва бошқа истеъдодлар бор.

    Кўргазма ташкилотчилари тадбир, ушбу кўзга кўринган аёлларга ҳурмат ва уларнинг хизмати, жамиятдаги ижобий таъсирига бўлган миннатдорчилик бўлибгина қолмай, балки кўплаб аёлларнинг ҳаётнинг турли соҳаларига ҳақиқий ижобий таъсирини англашга ҳам ёрдам беради, деган умидда. Ушбу намойиш орқали аёллар БМТнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги 17 та мақсаднинг элчиси бўлади.

    Кўргазманинг иккинчи қисми БМТ томонидан тақдим этилган «Миллатлар саройи: мулоҳаза учун вақт» деб номланади. Классик оқ-қора услубдаги фотосуратларда ковид пандемиясининг энг оғир даврлари кўрсатиб берилади. Миллатлар саройи томошабинлар кўз ўнггида кимсасиз ҳолатда пайдо бўлади.

    Бу ишлар «Матонатнинг 17 қиёфаси» Халқаро лойиҳасига ҳамроҳ бўлиб, у амалга ошириладиган барча мамлакатларда умид, барқарорлик ва ҳар бир қийинчиликдан сўнг енгиллик борлигини англаш рамзи сифатида ўтказилади. Лойиҳа якунлангач, улар Женевага қайтади. Миллатлар саройидаги якуний фотокўргазмада бутун дунё тараққиётига ҳисса қўшаётган аёлларнинг ўнлаб портретлари намойиш этилади.

    05.12.2022, 17:59   Изоҳ (0)   14733
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    05.12.2022, 16:58

    Ортиқхўжаев 100 млн доллар сўрашда айбланди, Абдураҳмонов эса қозоқ раҳбарлари ғоясини ўзлаштирди: «Дарё»да якунланган ҳафта дайжести

    05.12.2022, 16:34

    Enter Engineering ва Humo Arena хайрия акциясини ўтказдилар

    05.12.2022, 16:30

    Тошкентдаги қорли манзаралар — суратларда

    05.12.2022, 16:23

    Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати тикланди

    05.12.2022, 16:15

    Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди

    05.12.2022, 15:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.