Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда намойишчилар ҳукумат саройига бостириб кирди. Бу ҳақда Central Asia хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, Хитойга экспорт қилиниши керак бўлган қиймати 12 миллиард долларлик 6,5 миллион тонна кўмир ўғирлаган. Намойишчилар ҳукуматдан ўғриликка жавобгар шахсларни жазолашни талаб қилмоқда. Улар Улан-Батор марказига тўпланган ва саройга бостириб киришга уринмоқда.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, хавфсизлик кучлари биринчи ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлган, бироқ намойишчилар тарқалмаяпти. Митинг уч кундан буён давом этмоқда.

Хитой томони ўғирликда иштирок этган сиёсатчиларнинг маълумотларини расмийларга юборган, намойишчилар уларни жазолашни талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21-нойбар куни Тбилисида Саакашвилининг тарафдорлари унинг хорижда даволанишини талаб қилиб митинг уюштирганди. Шунингдек, 18 ноябрь куни Мексика президенти ҳукумат тарафдорларининг оммавий митингига бошчилик қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg