• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда

    Ўзбекистонда қаҳратон қиш бошланди ва доимгидек электр ва газ муаммоси кун тартибига чиқди. Аксарият вилоят ва шаҳарларда қорли об-ҳаво ҳукмрон. «Ўзгидромет» бундай совуқ ҳаво 10 декабргача давом этишини хабар қилди. Республиканинг деярли барча ҳудудларида электр ва газ узилишлари сони кескин ортган. «Дарё» ижтимоий тармоқлар фаолларининг мазкур масалада ёзган фикрларини жамлади.

    Фото: Интернет

    Фото: Интернет

    «Ҳукумат қишга тайёр эмас»

    «Давлетовуз» Telegram-каналида энергетика инқирози сабабчиларини жавобгарликка тортиш масаласига урғу берилган.

    Ҳукумат қишга тайёр эмас, бугунги энергетика инқирозини бартараф эта олмайди. Буни тушундик. Хўш, яқин ва узоқ истиқбол учун қанақа режалари бор? Янги вазир лавозимга тайинланганидан бери халққа изоҳ бергани йўқ, қорасини ҳам кўрсатмайди. Бир-иккита жойда каска кийиб, расмга тушишдан бошқасига ярамайдиганга ўхшайди.

    Ҳамма нарсанинг сабаби бор. Сабабчиси бор. Бугунги энергия инқирозининг сабабчилари бор. Уларнинг исми, фамилияси бор. Беш-олти йил олдин баралла гапирганлар, лавозимдаги қарорлари билан шу кунга олиб келганлар қани? Балки уларнинг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқармиз? Халқ билсин қаҳрамонларини.

    «Давлетовуз» канали. 

    «Сўроқ вақти келди»

    Иқтисодчи Отабек Бакиров газ учун солиқлар уч баробарга камайтирилганига қарамай, уни қазиб олиш нега камайиб бораётганини сўроқ остига олди.

    2022 йил 1 январдан бошлаб, «Ўзбекнефтегаз»дан бошқа барча газ қазиб олиш компаниялари учун солиқлар 30 фоиздан 10 фоизгача камайтирилган эди. Яна, шунингдек, уларга газ конлари бўйича мол-мулк солиғидан озод қилиш билан боғлиқ имтиёзлар ҳам тақдим этилган.

    Ўшандаёқ бу имтиёзлар асло наф бермаслиги, энергетика соҳасида солиқ имтиёзлари бўйича эластиклик мавжуд эмаслиги ҳақида, мазкур зарарли лобби охир-оқибатда фақат ўғрилик ва манипуляцияларга асосланган тизимни бутунлай издан чиқариши ҳақида айтган эдик.

    Энди сўрайдиган вақт келди: «Лукойл» қанча имтиёз олди, газ ишлаб чиқаришни қанчага оширди?

    «Газпром Узбекистан» қанча имтиёз олди, газ ишлаб чиқаришни қанчага оширди?

    Epsilon қанча имтиёз олди ва газ ишлаб чиқариш қанчага ошди?

    Uz-Kor Gas

    Surhan Gas

    Natural Gas ...

    Қани, жавоб беринглар. Ўзлаштиришни билган, ҳисоб беришни ҳам билиши керак. Балки прокуратура сабаб ва оқибатларни ўрганадиган вақт келгандир. Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак.

    Отабек Бакиров, иқтисодчи.

    «Олий Мажлис биносини газдан узиш керак»

    Ҳуқуқшунос Ҳамид Содиқ Telegram’даги каналида парламент биносини иссиқлик таъминотидан узишни таклиф қилди.

    Олий Мажлис биносига газ ва иссиқлик беришни тўхтатиш керак, – деб ёзди у.
    «100 сўмга ишлаб чиқариб 25 сўмга соцанг»

    Депутат Алишер Қодиров эса муаммо илдизи электр ва газни ишлаб чиқариш қимматлиги ва сотиш нархи арзонлигида экани ҳақида ёзди.

    100 сўмга ишлаб чиқариб, 101 сўмга сотасан, қаноат билан 1 сўм даромадга рози бўласан. Шу 1 сўм ҳам 1 миллиардга айланади. 990 миллионини бозорни ушлаб туриш учун тармоқларни таъмирлашга сарф қиласан. 100 сўмга ишлаб чиқариб, 25 сўмга соцанг, 75 сўмини қарздан қоплаб, тармоқни 3-4 йилда бир марта бюджетдан орттира оладиган пулга таъмирласанг… қиш совуқ, қор ва депутатлар, уларга боғлиқ бўлмаса ҳам, одамларга қора кўринаверади.
    «Мулоқот керак»

    Блогер Нозим Сафаров бундай вазиятда ҳукумат халқ билан фаол мулоқотда бўлиши зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

    2022 йилнинг 5 декабрь куни пойтахтда ҳам, вилоятларда ҳам совуқ об-ҳаво ҳукмрон бўлган, қўшимчасига, газ ва свет муаммо бўлиб, пойтахт аҳолиси ҳам уйини исита олмай турган бир вақтда оддийгина мулоқот йўқ-ку. Энди яқин ва узоқ истиқболдаги режалар ҳақида гапириладими, тавба.

    Блекаут вақтида ҳукумат ва халқ орасидаги мулоқот қандай бўлганини барча кўрди. Бир куннинг ўзида кўп иш қилинди. Бундан кўриндики, истаса, ҳамма нарсанинг иложи бор.

    Бугунги кунларда ҳам фақат ва фақат мулоқот керак. Қанақа иш кетяпти ҳозир, ким нима қиляпти ўзи, энергетика вазири қаерда, нима қилиб юрибди, деган саволларга жавоб бўлиши керак.

    Нозим Сафаров, блогер

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 9 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон энерготизимида оғир оқибатли «авария» – блекаут хавфи юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бундан аввал Энергетика вазирлиги электр ва газ таъминотидаги муаммоларни тўғри тушунишга чақирган.

    05.12.2022, 15:41   Изоҳ (1)   18763
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. shshdussgsg@gmail.com / 05.12.2022, 16:31

      саводларингни оширинг дарёдагилар. Ц харфини фаркига бормайсизларми дейман.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди

    05.12.2022, 15:13

    Тошкент автовокзалидан барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинча бекор қилинди

    05.12.2022, 13:22

    Ўзбекистонда изғирин совуқ ҳафта охиригача сақланиб қолади

    05.12.2022, 13:03

    Uzbekistan Airports Самарқанд аэропорти вақтинча ёпилгани бўйича маълумот берди

    05.12.2022, 12:19

    Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд прокурор талаби билан онлайн трансляцияни тўхтатди

    05.12.2022, 12:07

    Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди

    05.12.2022, 11:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.