Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Учтепа туманида беш кишининг тан жароҳат олиши ва икки кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 4 декабрь куни тахминан соат 06:15 ларда Учтепа тумани Фарҳод кўчаси 2-уй рўпарасида 1996 йилда туғилган Р.И. Lacetti’ни бошқариб кетаётганида 1982 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборган. Сўнг йўл четида ҳаракатсиз турган 1995 йилда туғилган М.В. бошқарувидаги Matiz’га бориб урилган.

Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси ҳамда тўрт нафар пиёда (1974-й.т. Н.С., 1986 йилда туғилган М.У., 1987 йилда туғилган Ю.Ш., 1994 йилда туғилган Э.М.) турли даражадаги тан жароҳатлари билан РШТЁИМга ётқизилган. Икки нафар пиёда (1960 йилда туғилган Қ.Х., 1982 йилда туғилган Г.Ф.) олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасига Lacetti ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, рул бошқарувини йўқотгани сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди