Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандда ҳам транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги 60 километр/соат этиб белгиланиши мумкин. Бу ҳақда Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Шавкат Бойхўрозов Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўллари ва кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда транспорт воситаларининг юқори ҳаракатланиш тезлигини камайтириш мақсадида «Нуқори тезлик чекланган» (60 километр/соат) йўл белгиларини ўрнатиш зарурати юзага келди.

Ушбу тартибни белгилаш учун вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси аҳоли, ҳайдовчи ва йўловчилар ўртасида сўровнома ташкил этиши зарурлиги қайд этилган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ушбу тартиб нима сабабдан жорий этилиши белгиланаётгани ҳамда қайси ҳудудларга ўрнатилиши мумкинлигига тўхталиб ўтган.

«Самарқанд шаҳрининг М-37А Самарқанд ҳалқа йўлининг 40-43 километрлари оралиқ қисмида 3 йил давомида содир этилган ЙТҲлар сони 29 тани ташкил этган, шундан 6 таси ўлим, 23 таси тан жароҳати билан боғлиқ. Бундан ташқари, Афросиёб кўчасининг Ибн Сино кўчасидан М-37А автомобиль йўлигача бўлган қисми узунлиги 1,7 километр, кенглиги 17 метрни ташкил этиб, 8 та асосий йўл билан туташмалар мавжуд. Бу йўлда охирги 3 йил давомида 7 та ЙТҲ содир этилган. Шундан 2 таси ўлим, 5 таси тан жароҳати билан боғлиқ.

Даҳбед кўчасининг Ибн Сино кўчасидан Регистон кўчасигача бўлган қисмининг узунлиги 2,8 километр, кенглиги 15 метрни ташкил этади. Охирги 3 йил давомида 24 та ЙТҲ содир этилган. Шундан 4 таси ўлим, 20 таси тан жароҳати билан боғлиқ.

Гагарин кўчасининг Гўрўғли кўчасидан Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми узунлиги 5,3 километр кенглиги 30 метрни ташкил этади. Охирги 3 йил давомида 13 та ЙТҲ содир этилган.

Шулардан келиб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги М-37А Самарқанд ҳалқа йўлининг 40-43 километрлар оралиқ қисмида, Афросиёб, Даҳбед ва Гагарин кўчаларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлигини соатига 60 километр этиб белгилаш таклиф этилмоқда», — деган у.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди