Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон 3 декабрь куни мамлакат жануби-ғарбида янги атом электр станциясини (АЭС) қуришни бошлади. Бу ҳақда Al-Arabia хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, Karoon номи билан машҳур бўлган 300 мегаватт қувватга эга янги электр станциясини қуриш етти йил давом этади ва унинг нархи тахминан 2 миллиард долларга баҳоланмоқда. АЭС Эроннинг нефтга бой Хузистон вилоятида, Ироқ билан ғарбий чегарасига яқин жойда жойлашади.

Станция дастлаб француз компанийси томонидан қурилиши режалаштирилган, бироқ компания 1979 йилги Ислом инқилобидан кейин ўз «мажбуриятидан» қайтган.

Эрон жанубидаги Бушер портида 2011 йилда Россия ёрдами билан ишга туширилган битта атом электр станцияси ҳамда бир қанча ерости ядро иншоотларига эга. 2019 йилда Эрон ва Россия Бушерда иккинчи реактор қурилишининг янги босқичини бошлаган. Karoon қурилиши ҳақидаги эълон АҚШ ва Эрон ўртасида 2015 йилги ядровий келишувга қайтиш бўйича билвосита музокаралар боши берк кўчага кириб қолган пайтга тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Эрон ядро дастурини ҳарбий йўл билан тўхтатишга тайёрлигини билдирганди. 22 ноябрь куни Эроннинг ISNA агентлиги Теҳрон Фордодаги ерости ядро объектида уранни 60 фоизгача бойитишга киришганини маълум қилди. Ядро қуролини ишлаб чиқариш учун уранни 90 фоизгача бойитиш зарур. Франция, Буюк Британия ва Германия Эронни ядровий битимни бузишда айблади.

Мавзуга доир: Эрон янги ядро реактори қуришни бошлади

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова