Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда «Деновда икки киши аёвсиз калтакланди» сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Аниқланишича, 11 ноябрь куни соат 12:30 да Денов шаҳри «Жомий» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли бўйида мазкур маҳаллада яшовчи фуқаро У.А. бошқарувидаги Damas автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Ички йўлдан автомобиль йўлига ҳаракатланиб чиққан вақтида «ВАЗ» фургон автомашинаси билан йўл талашиб, йўл четига тўхтаб, автомашинадан тушиб, ҳайдовчи ўриндиғида бўлган, вояга етмаган М.Э. ва олд йўловчи ўриндиғида бўлган фуқаро С.Б. билан ўзаро тортишиб қолган, бироз жанжаллашиб, шундан сўнг кетган.

Орадан 3 соат ўтиб — тахминан 14:30 чамасида М.Э. ва С.Б. ўзларининг танишлари — А.Б., М.Ш., А.А., Ш.Б. билан биргаликда Денов тумани «Жомий» маҳалласида жойлашган «Барака» номли савдо дўкони ёнида У.А. ва У.Р. билан жанжаллашиб, бир-бирларига тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир этган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 19 ноябрь кунида фуқаро М.Э., С.Б., А.Б., М.Ш., А.А., Ш.Б., У.Р., У.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми «б» билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган бўлиб, айбдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши билдирилган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?