Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини тақдим этиб келмоқда. Лойиҳанинг 9-сони мавзуси «Тошкент яшаш учун қулайми?» бўлиб, дастур меҳмони сифатида Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев таклиф этилди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Дониёр Ғаниевнинг таъкидлашича, шаҳардаги ривожланиш, қурилишлар фонида Тошкентнинг эски қиёфаси йўқ бўлиб кетяпти.

Тошкент — жуда гўзал шаҳар. Миллионлаб одамлар бу ерда ишлайди, яшайди, ўқийди. Биз ҳаммамиз Тошкентни севамиз. Лекин ҳавотирли масала шуки, гўёки биз ёшлигимизда кўриб, севиб катта бўлган Тошкентни йўқотаётгандек туюлади. Яъни, кундан-кунга Тошкент биз билганидан фарқли бўлиб кетяпти.

Бир томондан, ривожланиш бўляпти, баланд-баланд, осмонўпар бинолар қуриляпти, замонавий савдо марказлари пайдо бўляпти, тўғри. Аммо бошқа томондан, бу шаҳарга қандайдир ижтимоий зўриқиш олиб келганини ҳам кўряпмиз. Инфратузилма, жамоат транспорти ва энг асосийси, яшиллик нуқтаи назардан, афсуски, ҳолат ёмонлашса ёмонлашдики, яхшиланмади.

Айниқса, яшилликка алоҳида урғу бермоқчиман. Тошкент нафақат Ўзбекистон, балки Ўрта Осиёдаги энг яшил, боғларга, сунъий кўлларга бой шаҳар эди. Лекин сўнгги 10 йилликда биз мана шуни йўқотяпмиз. Худди шаҳарнинг ривожланиши эвазига дарахтларни қурбон қилаётгандекмиз. Давлат органларидаги инсонлар ривожланиш белгиси деб осмонўпар, баланд биноларни тушунадигандек таассурот уйғотяпти. Дубайдагидек катта иншоотлар, узун йўллар қурилса, бу шаҳарнинг бойлигининг, ривожланганининг белгиси сифатида тушунишяпти. Бу жуда катта хато, — дейди депутат.

Кўрсатувни тўлиқ тарзда «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?