Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

IT Park 35 та компанияни ўз мажбуриятларини бажармагани учун IT Park резиденти мақомидан маҳрум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда

Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

Резидентлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори талабларига мувофиқ фаолият юритиши ва IT Park резиденти фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ мажбуриятларни бажариши шарт.

Хусусан, асосий мажбуриятлар қаторига қуйидагилар киради: 

  • бизнес-режада кўрсатилган фаолият турларини Рўйхатга мувофиқ амалга ошириш;
  • IT Park’ка ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этиш;
  • ҳар йили молия-хўжалик фаолияти аудитини ўтказиш ва аудиторлик хулосасининг бир нусхасини IT Park’ка юбориш;
  • резидентнинг IT Park билан ишлаш шартлари тўғрисидаги шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш.

Низом талабларини бузган резидентлар IT Park резиденти мақомидан маҳрум этилади. Солиқ ташкилотлари эса имтиёзларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Давлат бюджетига тўлаш мажбуриятлари тикланган ҳолда бекор қилиш чораларини кўради.

IT Park резиденти мақомидан маҳрум бўлган компаниялар орасида Тошкент шаҳридаги Prosoft, ТIB Solutions ва High Innovation Space каби компаниялар бор.

Аввалроқ IT Park’да резидент компаниялар кескин кўпайгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?